Image default
Жамият

ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ МАЖБУРИЯТИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан табиий газ истеъмолчилари учун бир қатор мажбуриятлар белгиланган. Хусусан, янги турар жойларга кўчиб ўтилганда ҳамда мавжуд уй-жой фондини газлаштириш давомида газ хўжалигидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари бўйича кўрсатмалар олиш;
ўз тасарруфидаги газ тармоқлари, приборлар, ускуналар, шунингдек, фойдаланилаётган ертўлалар, техник йўлаклар ва бошқаларни соз ҳолатда сақлаш, электр ёритиш ва вентиляция тизимининг доимий ишлашини таъминлаш;
бинолар ертўлаларидаги ер ости коммуникацияларининг зичлигини, шунингдек, бинолар қурилиш элементларининг газ тармоқлари билан ўзаро кесишган жойларини кузатиб бориш;
фавқулодда ва авария ҳолатларида, куннинг исталган вақтида ўз хизмат гувоҳномаларини кўрсатган газ таъминоти ташкилоти ишчиларига қаршилик кўрсатмасдан уларнинг газ сизиб чиқиш ҳолатини текшириш учун барча ертўлалар, техник йўлаклар, хоналарга киришини таъминлаш;
белгиланган тартибда тутун мўрилари, мўриларнинг каллакларини ва вентиляция каналларининг ҳолатини ўз вақтида текширилишини ташкил қилиш;
тутун мўрилари ва вентиляция каналларидаги носозликлар тўғрисида ёнғин хавфсизлиги хизматларига носозликларни тузатиш учун зудлик билан хабар бериш;
газ таъминоти ташкилотини хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган турар жойларни бузилиши ёки қайта қурилиши ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиш;
Газ таъминоти ташкилотининг мажбурий кўрсатмаларини бажариш;
и) уй ичи газ қувурини чиришдан ҳимоя қилиш чораларини кўриш, мунтазам равишда бўяб туриш;
табиий газдан оқилона фойдаланиш;
фойдаланилган табиий газ ва газдан фойдаланиш ускунаси ҳамда уй ичи газ тармоқларига хизмат кўрсатиш юзасидан бажарилган ишлар учун газ таъминоти ташкилоти билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш;
газ приборларини тоза сақлаш, таом тайёрлаш жараёнида газ ёндиргичларни ифлосланишдан сақлаш;
газлаштириш лойиҳаси сақланишини таъминлаш ҳамда уни газ таъминоти ташкилоти ва бошқа ваколатли давлат органлари вакили талаби билан тақдим қилиш;
ертўла, йўлак, ҳовли, кўчада табиий газ ҳиди сезилган тақдирда, авария хизматига «104» телефони орқали хабар бериш;
газ билан тўлган жойлардан одамларни олиб чиқиш, электр ёритиш тизими ёниб ва ўчиб қолиши, очиқ олов ёки учқун пайдо бўлишини олдини олиш юзасидан чоралар кўриш;
табиий газни истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларнинг ишлашига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни амалга оширмаслик, уларга қасддан шикаст етказишнинг олдини олиш ва ўрнатилган тамғаларни бутунлигини таъминлаш.

Бошқа истеъмолчиларнинг мажбуриятлари:
табиий газдан оқилона ва самарали фойдаланиш;
ўз тасарруфидаги газ қувурлари ва газ хўжалиги ускуналарини техник соз ҳолатда сақлаш;
газ тармоқларида ёки газдан фойдаланиш ускунасида вужудга келган табиий газ сизиб чиқиши ҳолати ҳақида газ таъминоти ташкилоти диспетчерлик хизматларини зудлик билан хабардор қилиш;
ўзининг газ тармоқлари дахлсизлигини таъминлаш ва эҳтимоли бўлган рухсатсиз уланишларни аниқлаш мақсадида уларни ва улардаги ускуналарни мунтазам равишда кўздан кечириб чиқиш;
газ таъминоти ташкилотлари газ тармоқларига сертификатланмаган, газлаштириш лойиҳасига (ЛТҲ) мувофиқ бўлмаган газдан фойдаланиш ускунасининг уланишига йўл қўймаслик;

С.Сойипов,
“Olmaliqshahargaz” газ таъминоти
бўлими бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

ЁПИҚ КЎРИЛГАН ШАҲАР КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА НИМА ГАПЛАР БЎЛДИ?

admin

БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin

ТЮТОР, ТАЛАБА ВА ТУРАР ЖОЙ — БАРЧАСИ РАҚАМЛАРДА

admin

КЎНГИЛЛАРГА СУРУР БАХШ ЭТГАН ФЕСТИВАЛЬ

admin