Image default
Жамият

Қўнимсизликми ёки уқувсизлик?

Охирги вақтларда давлат идораларида тез-тез раҳбарлар алмашинуви бўлаётгани, бу эса оддий ҳолга айланиб, ҳатто халқ ҳам эътибор бермайдиган даражага етгани ўйлашга, ўйлантиришга арзийдиган ҳолат. Тўғрироғи, одатий ҳаёт тарзи, одатий келди-кетди. Аслида бу яхшими ёки ёмон? Раҳбарлар қўнимсизлиги келиб-кетаётган раҳбарлар салоҳияти билан боғлиқми? Ёки аксинча, замонга мослаша олмасликми? Бугунги кун раҳбари нималарни билиши, нималарга тайёр бўлиши керак?

Жамиятимизда раҳбарлик фаолияти тўғри режалаштирилса, давлатимиз ва халқимиз олдида турган кўплаб муаммолар ўз ечимини топиб, юртимиз обод, турмушимиз фаровон бўлишига шак-шубҳа йўқ. Лекин жамиятимизда раҳбарлик фаолияти ва унинг самараси талаб даражасида эмаслиги аён. Шу билан бирга, айрим раҳбарлар ўз ҳақ — ҳуқуқларини, бурч ва мажбуриятларини етарли даражада билмайдилар. Айниқса, бугунги кунда ҳар бир раҳбар жуда кўп соҳаларни, ҳар бир соҳанинг ўзига хос мураккабликларини яхши билиши, олдига қўйган мақсадини ҳис этиши, раҳбарлик маданияти ва этикасини чуқур англаши лозим.
Қуйидаги жадвалда шаҳримиз корхона ва идораларида йил мобайнида алмашган раҳбарлар рўйхатини жамладик:

Жорий йилда кўплаб ташкилотларда раҳбарлар алмашинуви кузатилди ва биз уларни бир нечасини жадвалда ифодаладик. Бу ташкилотнинг айримларида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар ҳам акс этгани ачинарли, албатта. Лекин улар орасида бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ёки нафақа ёшига етиб, ҳурмат-иззат ила кузатилган раҳбарлар ҳам қайд этилган.

МАВЗУГА ОИД

ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ:ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШИ БЎЛИБ ҚОЛАДИ

admin

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови

admin

Тарғибот, таҳлил ва камчиликлар

admin

“МЕН ЧИН ДУНЁДА ИККИ ОЁКДА ЮРАМАН, ОНАЖОН, СИЗНИ ЖАННАТЛАРГА ОЛИБ КИРАМАН”

admin