Image default
101 хабари

ЁНҒИНЛАР САБАБСИЗ БЎЛМАЙДИ

Ёнғин балоси. Кўнгилсиз воқеаларга сабаб бўлувчи бу ҳодиса асли кулфатдир. Ана шу кулфат ҳеч қачон ўз-ўзидан содир бўлмайди. Бепарволик ва эҳтиётсизлик офатни етаклаб келувчи эгизаклардир. Болалар шўхлиги, олов ва чекишдан эҳтиётсизлик, газ, электр асбобларини ишлатишда тегишли қоидаларнинг бузилиши ва ана шу тармоқларда вужудга келувчи носозликлар ёнғинни келтириб чиқарувчи асосий омиллар ҳисобланади. Ёнғин хавфсизлиги назорати кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишни таъминлайди. Айни шу тартибдаги огоҳлантиришлар орқали фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини маълум даражада шакллантиришга эришилади. Маълумотларга кўра, ҳар 5 та ёнғиннинг 1 таси болалар ўйинқароқлиги ва шўхлиги туфайли содир бўлаётгани ота-оналарни ҳам сергаклантирмоғи лозим.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар, олов аёвсиз кучдир. Кўпчилик ана шу ҳолатга тушмагунича беэътиборликда юради. Кулфат келгач кўп нарсани англаб етади. Ҳеч кимнинг хонадонида бу каби офатлар содир бўлмасин. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини кўп йиллик меҳнат ва машаққатлари эвазига тиклаган мол-мулк ва уй-жойларингизни асрайман, десангиз ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинг. Кичик хатолик ва лоқайдликни тилсиз ёв аёвсиз жазолишини унутманг.

Қамбарали Ибрагимов,
ОКМК АЖ
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

КОНТРАКТГА ҚЎШИМЧА КИРИТИЛДИ

admin

ҲУШЁРЛИК ХОТИРЖАМЛИККА КАФОЛАТ

admin

ОЛОВ — ТИЛСИЗ ЁВ

admin

2022 йилнинг 12 ойи давомида шаҳар ҳудудида содир бўлган ёнғинлар сабаблари ва келтирилган зарарлар

admin