Image default
Шеърий саҳифа

ЖОНИН ФИДО ҚИЛГАНЛАР

Ватан дея кўксин қалқон қилганлар,

Юртим дея олға илдам юрганлар,

Ўзин эмас, ватанини севганлар,

Ватан дея жонин фидо қилганлар.

Жалолиддин, Темур авлоди бизлар,

Бибихоним аждоди гўзал қизлар,

Ўчмайди боболар босган излар,

Ватан дея жонин фидо қилганлар.

Кўксим кериб юрибман, мен ўзбекман,

Юртга содиқ фарзанд, ўзимга бекман.

Керак бўлса, юрт чун жон фидо қилгум,

Ватан дея жонин фидо қилганлар.

Ўтди мана неча-неча асрлар,

Қурдик ҳатто гўзал ислом қасрлар.

Боболарни орзусига биз етдик,

Ватан дея жонин фидо қилганлар.

Шодлик ТУРАНОВ.

МАВЗУГА ОИД

САЛОМИМ ЕТКАЗИНГ

admin

ЯНГИ ЙИЛГА ИЛТИЖО

admin

Yuksaklarda tursin hilpirab

admin

Tashakkurlar aytaman, sizga ustozim!

admin