Image default
Жиноят ва жазо

СЕЛ ТОШҚИНЛАРИ НЕЧА КУН ДАВОМ ЭТАДИ?

Сел катта миқдордаги тоғу тошлар, қум ва тупроқ жинслари билан биргаликда тоғдан оқиб тушувчи сув оқими бўлиб, мунтазам жала қуйиши, тоғ қорларининг эриши, тоғ сув ҳавзалари, сув омборлари, музлаган сув ҳавзалари қирғоқларининг ўпирилиб кетиши ва бошқа сабабларга олиб келиши мумкин.
Катта ҳажмга ва юқори тезликка эга бўлган сел оқими, йўлидаги барча биноларни, аҳоли яшайдиган уйларни, гидротехник иншоотларни бузиб, қишлоқ хўжалиги экинларини, боғларни пайҳон этади. Одамлар ва ҳайвонларни нобуд қилади.
Ўзбекистон Республикасидаги барча тоғ ва тоғ олди ҳудудлари сел хавфи бўлган зоналарга киритилган. Тошкент вилоятининг 12 фоиз ҳудуди сув тошқини-сел хавфи мавжуд ҳудуд ҳисобланади.
Сел оқими вужудга келиши апрель ва май ойларига тўғри келади, бу даврда тоғ ва тоғ олди ҳудудларида кўп ёмғир ёғиши кузатилган.
Сел хавфи бўлганда аҳолининг ҳаракати бўйича тавсиялар:

  • сел хавфи бўлган ҳудудларда яшовчи ҳар бир киши унинг уйи, хўжалигини сел келиш ҳудудида жойлашганлиги ҳақидаги маълумотга эга бўлиши керак;
  • сел оқимларидан фақат қочиб қутилиш мумкин. Сел хавфи тўғрисида хабар эшитгандан сўнг дарҳол хавфсиз жойга кўчиш ҳаракатларини қилиш керак. Сел оқимининг тез фурсатда шаклланиши, унинг тезлигини ҳисобга олган ҳолда хабар тарқатиш ва муҳофаза тадбирларини бажариш учун вақт жуда чегараланганлигини (бир неча дақиқадан 10-20 дақиқагача бўлиши мумкин) доимо ёдда тутиш лозим;
  • сел оқимидан халос бўлишнинг иложи бўлмаса, баландроқ тепалик устига, дарахтга ёки бирор баландроқ мосламалар устига чиқиш керак. Одатда сел 3-5 соат вақт давом этиши мумкин.
    Сел оқибатларини камайтириш бўйича доимо сел-сув тошқини рўй бериши мумкин ҳудудларда жойлашган уй-жойлар ва бошқа объектлар рўйхати аниқланиб, тегишли тавсияномалар тарқатилади.
    Кўп йиллик кузатишлар мобайнида Ўзбекистон ҳудудида сел тошиш эҳтимоли апрель-июнь ойларида бир мунча фаоллашуви қайд этилган. Июн-июл ойларида сел тошқинлари Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғ-ёнбағри ҳудудларида сел-тошқин ҳаракати сақланиб қолади. Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам сел тошқинлари бўлиб ўтиш эҳтимоли мавжуд.

Бегали Хуррамов,
Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш
бўлими бошлиғи ўринбосари,
АМИБ катта терговчиси.

МАВЗУГА ОИД

МОЛ ЎҒРИЛАРИНИНГ МОЛИ ЎТМАЙ ҚОЛДИ

admin

ЁҚИЛҒИНИ ЎҒИРЛАДИ-Ю, ОЛИБ КЕТОЛМАДИ

admin

ФИРИБГАРНИНГ НАЙРАНГИ

admin

БИЗ — ТИНЧЛИК ТАРАФДОРИ

admin