Image default
Жиноят ва жазо

БИЗ — ТИНЧЛИК ТАРАФДОРИ

Яратган Ер юзига одамни тушириб, унинг бошига жуда кўп синовларни солган. Одам барчасидан иймон ва эътиқодла ўтган. Лекин йиллар давомида инсониятнинг илк ваҳшиёна ҳаракати, яъни, Қобил ва Хобил воқеасида ўз аксини топган. Илк бора Одам фарзандлари ўзаро низо туфайли бири иккинчисини ўлдириб қўяди. Шундан буён одамларнинг ўзаро қон тўкишлари ер юзида давом этмоқда. Икки жаҳон уруши, «совуқ уруш» сиёсати дунёмизнинг икки сиёсий лагерга бўлиниб бориши, Украина-Россия низолари ортида минглаб бегуноҳ аскарлар ўлими, фарзанд доғини кўраётган ота-оналар кечмиши, етим ва тул қолган болалар ва аёллар қисмати ётибди.
Неча-неча давлатларни забт эта олган жаҳонгирлар нариги дунёга ҳеч нима олиб кета олмаганлиги исботи сифатида қўлларини очиқ қолдириб кўмишларини сўрашган. Келажак авлодга ўрнак бўлсин, бир қарич ер, бир ҳовуч бойлик учун талашиб-тортишиш бефойда эканлигини билишлари учун.
Ўйланг, фикрланг, Сизнинг хатти-ҳаракатингиз туфайли кимлардир зарар кўрмаяптими? Кимларнингдир дилини оғритиб кўнглига озор бермаяпсизми? Агар шундай бўлса, бугун сизнинг қўлингиздаги қуролдан отилган ўқ келажакда фарзандларингизга тегиб қолмасин. Бугун жажжи болакайлар боғча-ю, мактабларига тинч омон бориб келишларига ишонамиз. Осмонимиз мусаффо, диёримиз тинчлиги ва осойишталиги учун Ватан сарҳадлари, ички душманлардан ҳимоялаш учун нафақат ҳарбийлар, балки барчамиз масъулмиз. Ҳар доим шундай бўлиши учун турли ёт ғоя ва гуруҳлар иғвосига учмасликларига чақирамиз. Бутун ер юзи аҳолиси тинчлик истайди ва биз тинчлик тарафдоримиз.

Мадаминбек Абдурасулов,
Ички ишлар Академияси
битирувчи курсанти.

МАВЗУГА ОИД

НАФСГА ҚУЛЛИК ҲАЛОЛЛИКДАН ЧЕКИНТИРАР

admin

ОЗИҚ-ОВҚАТ ЎҒРИСИ УЗОҚҚА ҚОЧОЛМАДИ

admin

ОЛИНМАЙ ҚОЛГАН МАОШ УЧУН ЖОҲИЛЛИК

admin

НАФСИГА ҚУЛЛИК — ҚАДРИ БИР ПУЛЛИК

admin