Image default
Жиноят ва жазо

ФОЙДАНИ КЎЗЛАБ, ҚОНУННИ ЧЕТЛАБ

Тадбиркорлик билан шуғулланувчи хоҳ юридик, хоҳ жисмоний шахс бўлсин, агар қонун доирасида ишласа, ишлари олдинга силжийди. Лекин кўпроқ фойда умидида қонунни четлаб ўтса, энг аввали ўзи зиён кўради.
Ана шундай инсонлардан бири бўлмиш Равшан Аъзамов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам фойда қилиш мақсадида этил спиртини қонунга хилоф равишда муомалага киритмоқчи бўлди. Лекин унинг режаси амалга ошмади.
Аввалига у этил спирти маҳсулотини сотиш учун ижтимоий тармоқлар орқали эълон жойлайди. Фуқаро Рустам Абсаматов эса ушбу маҳсулотни харид қилиш мақсадида Равшан Аъзамов билан боғланади. Маҳсулотни сотиб олиш учун пул ўтказмаси бўйича келишиб олишмоқчи бўлади. Лекин Равшан Аъзамов маҳсулотни нақдда пулда келишса, арзонлаштириб беришини айтди. Тадбиркорнинг бу таклифи Равшан Абсамтовда шубҳа уйғотади ва у ИИБ ходимларига уни устидан шикоят қилишга мажбур бўлади.
Равшан Аъзамов Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида фуқаро Рустам Абсаматовга ҳеч қандай ҳужжатларсиз қуввати 94,6 фоизлик этил спиртининг ҳар бир литрини бозор нархида ҳисоблаб, жами 2.000 литр маҳсулотни 6.200 АҚШ долларига сотаётган вақтда, ашёвий далиллар билан ушланди.
Судда судланувчи Рустам Аъзамов айбига иқрор бўлиб, укаси А.Аъзамовга тегишли “RUS-REAKTIV-INVEST” МЧЖ асосан кимёвий моддаларнинг улгуржи савдоси, яъни этил спирти маҳсулотларини улгуржи нархда сотиш билан шуғулланиши, кўпроқ даромад қилиш мақсадида ижтимоий тармоққа эълон бергани ва Р.Абсаматовга нақд пулда маҳсулотни пулламоқчи бўлганини тан олиб, қилмишидан пушаймонлигини, қарамоғида 3 нафар вояга етмаган фарзандлари ва нафақадаги ота-онасининг боқувчиси эканлигини айтиб, суддан енгиллик сўради.
Суд судланувчи Равшан Аъзамовга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.
Бузоқнинг югургани сомонхонагача, деганларидек, Равшан Аъзамов қилмиши оқибатида умр дафтарига жиноятчи деган тамғани ўз қўллари билан ёзди. Яхшиямки, қонунчилигимизда инсонпарварлик тамойили устувор.

М.Тўйчиев,
жиноят ишлари бўйича
шаҳар суди раиси.

МАВЗУГА ОИД

АРЗИМАС ЖАНЖАЛ — ЧАҚИРГАН АЖАЛ

admin

ҲАМ ЎҒРИ, ҲАМ БЕЗОРИ

admin

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ОРАСИДА ЖИНОЯТ НЕГА ОРТИБ КЕТДИ?

admin

ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТ – ХОДИМ УЧУН ИНТИЗОМ ДЕМАК 

admin