Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясининг жорий йил 21 июндаги 1-сонли “Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган 3, 8, 11, 28-сайлов округларига депутатлик сайловини ўтказиш тўғрисида” Қарорига асосан шаҳар сайлов комиссиясининг 17 нафар аъзолари ҳамда 4 та сайлов округига 9 нафардан (бир нафар раис, бир нафар ўринбосар, бир нафар котиб ва 6 нафар аъзо) сайлов комиссияси таркиби тасдиқланди.
Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 2022 йил 17 июндаги VI-54-52-10-147-К/22-сонли сессияси қарорига асосан, Кенгашнинг бўшаб қолган 8-сайлов округига ва 2022 йил 18 июндаги VI-54-58-10-147-К/22-сонли сессияси қарорига асосан Кенгашнинг бўшаб қолган 3, 11, 28-сайлов округларига депутатлик сайловини ўтказиш куни жорий йил 17 июль (якшанба) деб белгиланди.
Ўтказилаётган сайловни қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда, юқори савияда тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, шунингдек, сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти органларини шакллантириш жараёнида фаол иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратилмоқда.