Image default
Жамият

УЙ-ЖОЙЛАР КИМЛАР УЧУН БЕРИЛДИ?

Шаҳримизнинг Сўфи Оллоёр маҳалласи, “Тотувлик” кўчасидаги тадбиркор Бахтиёр Шукировга тегишли кўп қаватли 9-Б уйдаги 54 та хонадонда 2018 йилдан буён вилоятимизнинг 22 та туман-шаҳридан келган эҳтиёжманд фуқаролар вақтинча яшаш жойи сифатида фойдаланиб келганлиги ва уларга эндиликда ўша уйларга эгалик қилиш ҳуқуқи берилганини хабар қилган эдик.
Тотувлик кўчаси 9-Б уй 1970 йилда ётоқхона сифатида қурилган (ким томонидан қурилганлиги номаълум). Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва «Универсал ғишт савдо» масъулияти чекланган жамияти «Тотувлик» кўчасидаги 9-Б уйни «нол» харид қийматида сотиш бўйича олди-сотди шартномасига асосан МЧЖга инвестиция мажбуриятларини бажариш учун берилган.
Ушбу бино маъсулияти чекланган жамияти томонидан реконструкция қилиниб, шаҳар ҳокимининг 2019 йил 24 майдаги 1103-сонли қарорига асосан фойдаланишга қабул қилинган.
«Универсал ғишт савдо» масъулияти чекланган жамияти томонидан 9-Б уйнинг 20 фоизи, яъни 10 та хонадон беғараз шаҳар ҳокимлигининг аниқ мақсадли коммунал фондига берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги «Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида беришни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 170-сонли қарорига асосан, аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан чин етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, меҳнатга лаёқатсиз кам таъминланган уй-жойга муҳтож бўлган I ва II гуруҳ ногиронлари, касалликнинг оғир шаклларига чалинган фуқаролар навбат асосида ва авария ҳолатидаги турар жойлари (бараклар) бузилишга тушган уйларда яшовчи фуқаролар фойдаланиши белгиланган.
9-Б уй 54 та хонадондан иборат бўлиб, МЧЖ раҳбари Б.Шукиров томонидан 38 та хонадонда истиқомат қилаётган фуқароларга шаҳар давлат нотариал идораси орқали ҳадя шартномаси асосида расмийлаштириб берилди.
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан коммунал фонд ҳисобидаги 10 та хонадонларда фойдаланиш ҳуқуқи билан яшаётган фуқароларга кадастр паспорти ҳам шакллантириб берилди. Қолган 6 та хонадон тадбиркор Б.Шукировга тегишли.

Дилором Алимова,
Уй-жойларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан чиқариш бўлими раҳбари.

МАВЗУГА ОИД

ШУНЧАКИ ГАПНИ ЭМАС, ИШНИ ҲАМ БИЛИШ КЕРАК

admin

ЕР УЧАСТКАСИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

admin

Умумхалқ хайрия ҳашари

admin

ОЛАМНИ МЕҲРГА ТЎЛДИРГАН АЁЛ!

admin