Image default
Uncategorized

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛМАЛИҚ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
VI ЧАҚИРИҚ 55-СЕССИЯСИ

Жорий йилнинг 8 июл куни Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги VI чақириқ 55-сессияси бўлиб ўтди. Кун тартибидаги биринчи масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 25 июндаги SQ-326-IV-сонли Қарори ижроси юзасидан бажарилган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокимининг саноат капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Қ.Раджапов ҳамда Кадастр агентлиги шаҳар бўлими бошлиғи Ф.Амановнинг ҳисоботлари эшитилди.

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Олмалиқ шаҳар бўлими раҳбари С.Сирожиддинов, шаҳар “Электр тармоқлари” корхонаси раҳбари М.Юсупов, “Олмалиқшаҳаргаз” корхонаси раҳбари С.Соиповнинг 2022 йилнинг 1-ярим йиллик фаолияти юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича тузилган Васийлик Кенгашлари, “Саховат ва кўмак” жамғармасининг биринчи ярим йиллик фаолияти бўйича Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси раҳбарларининг ахборотлари ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шаҳардаги давлат органлари ва ташкилотларнинг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича, шаҳар Болалар масалалари бўйича комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги 149-сонли қарори ижроси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 апрелдаги 228-сонли қарори, “Менинг йўлим” лойиҳасида 2-ўринни эгаллаган лойиҳани молиялаштириш ҳамда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти штатлар жадвалига ўзгартириш киритиш ва Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти бош мутахассиси лавозимига тасдиқлаш тўғрисида масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

МАВЗУГА ОИД

4 ОЙДА 85 ТА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

admin

1 ЯНВАРДАН КИМЛАРНИНГ ПЕНСИЯСИ ОШДИ?

admin

КОНСТИТУЦИЯ- АДОЛАТ МЕЗОНИДИР

admin

КЕЧИККАН САТРЛАР

admin