Image default
Таълим

STEAM ТАЪЛИМИГА ЁНДАШУВ

Бугун юртимиздаги ҳар бир соҳа ривожланиш йўлидан бормоқда. Айниқса, таълим соҳасида кўплаб янгиликлар, янги методлар кириб келаётганлиги фикримиз исботидир. Хусусан, таълимда STEAM ёндашув ва халқаро баҳолаш дастурлари юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

STEAM таълим технологияси мактаб ўқувчиларини янгича ўқитиш методикаси бўлиб, анъанавий ўқитиш методикасидан фарқли тизим ҳисобланади. Айнан мана шу таълим технологияси бўйича шаҳримиздаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси М.Холиқулова ва бошланғич фани ўқитувчиси Х.Жумановалар томонидан куни кеча семинар ташкил этилди.
Семинардан кўзланган мақсад ўқитувчиларнинг дарс жараёнида ўқувчилар билан назарий ва амалий билимларини биргаликда олиб боришда ўқувчиларни мустақил фикрлашга, яратувчанликка ўргатиб боришдир. Семинарда табиий ва бошланғич фанлар юзасидан турли хил методлар, янгиликлар фан ўқитувчиларига етказилди.
Семинарда мактабга бўлган ўқитувчилар янги STEAM таълимининг мақсад ва вазифалари, ёш авлодни тарбиялаш ва касбга тўғри йўналтирилишида муҳим аҳамиятга эга эканлиги бўйича фикр алмашдилар.

МАВЗУГА ОИД

ҲАРБИЙ ҲАЁТ САБОҚЛАРИ

admin

НЕГА ХУСУСИЙ МАКТАБЛАРГА ТАЛАБ БОРГАН САЙИН ОРТИБ БОРМОКДА?…

admin

ОЛМАЛИҚ ШАҲРИДА ҚАЕРДА, ҚАНЧА ПЕДАГОГ ВА МУРАББИЙ ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИ?

admin

ОЛМАЛИҚ — БРИТАНИЯ РЕЙСИ: БИЛЕТ НАРХИ ИЛМ

admin