Image default
Янгиликлар

Шаҳар ҳаётидан

  • Қизил ярим ой жамияти шаҳар бўлими ва Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши қошидаги Ёшлар парламенти вакиллари мактаби аъзолари шаҳримиздаги Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига қўлқоп ва иссиқ қаҳва улашишди.
  • Олмалиқ шаҳрига Пискент туманидан ўтган маҳалла — «Намуна» МФЙдаги «Эвалак»,» «Сумбула»,» Маданият», «Тинчлик» кўчаларида газ босими пастлиги сабабли шаҳар Газ таъминоти корхонаси 200 метр газ қувурини алмаштириб бериишди.
  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов ва Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи, полковник Б.Бердиалиев ташриф буюриб, шаҳримиздаги «Ойдин» деҳқон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ҳамда маҳсулотлар заҳираси бўйича ўрганиш ўтказишди. Шунингдек, мутасаддилар шаҳар Тиббиёт бирлашмасидаги иситиш тизимининг ҳолати билан яқиндан танишишди.
  • «Ойдин» деҳқон бозорига Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакиллари ташриф буюрдилар.
  • Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаров шаҳар Электр таъминоти корхонаси диспетчерлик хизматида бўлиб, навбатчиларнинг фаолиятини яқиндан ўрганди.

МАВЗУГА ОИД

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ИНКУБАЦИЯ ВА АКСЕЛЕРАЦИЯ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

admin

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

admin

ЧЕККА МАНЗИЛНИНГЧАМАНГА АЙЛАНАЁТГАН МАКОНИ

admin

ҲОКИМ БОШЧИЛИГИДАГИ МАСЪУЛЛАР ТОМОНИДАН ЁШЛАРГА ТАДБИРКОРЛИК БЎЙИЧА САБОҚ БЕРИЛДИ 

admin