Image default
Жамият

ЕР УЧАСТКАСИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

Ер участкаларини хусусийлаштириш учун ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса — ариза берувчининг ўзи мустақил равишда ариза тўлдиради.


Ариза тўлдириш жараёнида:

— ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги Кадастр агентлигининг «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали;
— хусусийлаштириш объектлари ва субъектлари «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10, 12 ва 13-моддалари талабларига мослиги «Yerхususiylasнtirish» ААТга уланган ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилади.
Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими 5 иш куни ичида аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашган ҳудуднинг (аҳоли пункти ёки улар орасидаги ҳудудни) ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатларга ер участкаси жойлашувининг мувофиқлигини кўриб чиқади.
Аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларида, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва қуришга доир бошқа ҳужжатларда ер участкаларини хусусийлаштиришга бевосита монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан ер участкаларини хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ариза тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида қуйидагиларни ўрганади:
— ер участкалари бўйича топографик режанинг мавжудлиги;
— аризада кўрсатилган ер участкаси ва ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлиги;
— хусусийлаштирилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси ҳақидаги маълумотларнинг ушбу ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларнинг мулкдори ҳақидаги маълумотларга мувофиқлиги;
— хусусийлаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;
— ер участкаси жойлашган жойга чиққан ҳолда ер участкаси чегараларини кадастр ҳужжатлари маълумотларига мослигини аниқлаш.

МАВЗУГА ОИД

ЎКСИК ҚАЛБЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ

admin

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ — ТАРБИЯНИНГ ИЛК ЎЧОҒИ

admin

БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin

ВАТАН ҲИМОЯСИ – ОЛИЙ САОДАТ

admin