Image default
Жиноят ва жазо

ШАҲРИМИЗДА КРИМИНОГЕН ВАЗИЯТ БАРҚАРОРМИ?

Умумий жиноятчилик

Олмалиқ шаҳри ҳудудида 2023 йилнинг 6 ойи якуни бўйича умумий жиноятчилик 263/329 +66 тага ёки 25,1 (вилоят кўрсаткичи 3,4) фоизга ошган.
Умумий қайд қилинган 329 та жиноятлардан;
Содир этилганлари — 181 та (55,0%), 2022й. 175 та (66,5%)
Аниқланганлари – 148 та (45,0 %), 2022й. 88 та (33,4%)ни ташкил қилган бўлиб, аниқланган жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 60 тага кўп аниқлангани ҳисобига умумий жиноятчилик салмоғининг нисбатан ошиб кетиши қайд қилинган.
Шунингдек, умумий 329 та жиноятлардан жорий 2023 йил ҳисобида содир бўлганлари 194 та (58,9%), шундан содир этилганлари 120 та (61,5%), аниқланганлари – 74 тани (38,5 %) ташкил қилади.

Махаллабай жиноятчилик

Жорий йилнинг 4 ойи якуни бўйича олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар салмоғи ошиб “қизил” тоифага тушган МФЙлар сони 12 тани (“Коинот”, А.Навоий, “Мустақиллик”, Т.Малик, “Ойдин”, Чўлпон, “Тошкент”, Ҳамза, Бобур, “Камалак”, “Наврўз”, Муқимий) ташкил қилиб, мазкур маҳаллаларда олиб борилган профилактик чора-тадбирлар натижасида 5 та (“Коинот”, “Наврўз”, “Мустақиллик”, “Камалак”, Муқимий) МФЙ “қизил” тоифадан “сариқ” тоифага ўтказилишига эришилди.
6 ой якунига келиб шаҳарда мавжуд 52 та маҳалланинг 35 таси, яъни 67,3 фоизида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилган, 17 таси, яъни 32,7 фоизида эса жиноятлар содир этилмаган.
35 та жиноят содир этилган маҳаллаларнинг 28 таси, яъни 53,8 фоизи “сариқ” тоифага, 7 таси, яъни 13,5 фоизида эса олди олиниши мумкин жиноятлар салмоғи ошиб “қизил” ҳудуд тоифасига кирган. Жумладан,
1-сектор бўйича – 1 та МФЙ
А.Навоий МФЙ – жами 2 та жиноят (қасддан баданга оғир шикаст етказиш ва ўғирлик)
2-сектор бўйича – 1 та МФЙ
Т.Малик МФЙ – жами 4 та жиноят (қасддан одам ўлдириш -1, қасддан баданга ўртача шикаст етказиш — 1, ўғирлик — 2 та)
3-сектор бўйича – 3 та МФЙ
Ҳамза МФЙ – 6 та жиноят (қасддан одам ўлдириш – 1та, талончилик — 1 та, безорилик -1 та, ўғирлик — 3 та)
“Тошкент” МФЙ – 3 та жиноят (талончилик -1 та, ўғирлик — 1 та, безорилик -1та).
У.Носир МФЙ – 7 та жиноят (қасддан баданга енгил шикаст етказиш -1 та, ўғирлик — 4 та, безорилик -1та, автоулов олиб қочиш – 1та).

4-сектор бўйича – 2 та МФЙ
Бобур МФЙ – 5 та жиноят (қасддан баданга оғир шикаст етказиш -1та, қасддан баданга ўртача тан жароҳати етказиш 1 та, қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш 3 та).

Ш.Рашидов МФЙ – 3 та жиноят (қасддан баданга енгил шикаст етказиш -2 та, безорилик – 1та).
Ҳозирги кунда мазкур 7 та “қизил” тоифадаги МФЙларга шаҳар ИИБ дан масъул раҳбарлар бириктирилган бўлиб, улар томонидан профилактика инспекторлари ва МФЙ фаоллари билан ҳамкорликда маҳалла ҳудудларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва маҳаллани “қизил” тоифадан “сариқ” тоифага ўтказилиши борасида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб борилмоқда.

Шаҳар Ички ишлар бўлими.

МАВЗУГА ОИД

ЎҒРИЛИКДАН ТУБАНЛИККАЧА ЁХУД 9 ЁШЛИ ЖИЯНИНИ ЗЎРЛАГАН «ТОҒА»

admin

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ОРАСИДА ЖИНОЯТ НЕГА ОРТИБ КЕТДИ?

admin

МАКТАБЛАРДА НЕГА ЖИНОЯТ СОНИ ОШМОҚДА?

admin

ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБ «ҚИЗИЛ ҲУДУД»ГА КИРГАН МФЙЛАР

admin