Image default
Жамият

БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Сўнгги йиллар ичида республикамиз, хусусан, шаҳримиздаа ҳам кенг бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, шаҳримиз қиёфаси тубдан янгиланмоқда.

Биргина жорий йилнинг ўзида маҳалла фуқаролар йиғини идораси учун 10 дан ортиқ бинолар қурилиб фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари «Саховат» МФЙда «RIZO» МЧЖ пудратчи ташкилот томонидан 16-умумтаълим мактабининг 660 ўринли биноси реконструкция қилиниб, 960 ўринли биносида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.

Шунингдек, И.Каримов МФЙ ҳудудида “Memor Engineering» МЧЖ томонидан янги 420 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилиб, бугунги кунда бетон ишлари, ғишт териш, ригел ва колонна ишлари, плита ёпиш, ташқи тўсиқ девор, қоровулхона, ташқи болалар ўйингоҳи, электр тизими, сантехника, сувоқлаш пардозлаш ҳамда фасад ишлари таъмири тўлиқ якунига етказилган.
А.Қаҳҳор МФЙ ҳудудида эса «Global Trans Qurilish Montaj» МЧЖ томонидан 50 қатновли оилавий поликлиника қуриш ишлари бошланиб, бугунги кунда бино тўлиқ қуриб битказилган, пардозлаш ишлари якунига етиш арафасида.
«Теракли» МФЙ ҳудудидаги 9-умумтаълим мактабида «Effective Engineering» МЧЖ пудратчи ташкилоти томонидан 210 ўринли бино мукаммал таъмирланди ҳамда 120 ўринли қўшимча бино ва спорт зали қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Аҳолининг турар-жойга эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шаҳримизда “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига старт берилди. “CTS United Development” МЧЖ томонидан “Diamond premium residenes” ва “Diamond house” турар-жой мажмуалари қурилиши доирасида 6 та 16 қаватли кўп хонадонли уй-жойлар қурилиш бошланди. Ҳар бир уйда 132 та хонадон бўлиб, 1 ва 2 хонали хонадонлардан иборат бўлади.

Д.РЎЗИЕВА.

МАВЗУГА ОИД

ЯНГИ МАРКАЗҚАНДАЙ ВАЗИФАНИ БАЖАРАДИ?

admin

Ҳар бир ҳаракатимиз — инсон манфаатлари учун

admin

ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ДАСТУРЛАР — КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

admin

БАЙРОҒИМ — ҒУРУРИМ

admin