Image default
Жиноят ва жазо

Жиноятга жазо муқаррар

Комбинатга ишга киргизмоқчи бўлган фирибгар фош бўлди

Хусан Ашуров Муроджон Абдушукуровнинг ишончига кириб, уни алдаб ишга киритиш нияти бўлмаган ҳолда ўзининг шахсий манфаатлари йўлида уни “Олмалиқ КМК” АЖга ўзининг юқоридаги ишловчи танишлари орқали 2000 АҚШ доллари эвазига, ишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, 2023 йил 30 мартда И.Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали олдида фуқаро М.Абдушукуровдан талаб қилиб келинган 2000 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Судланувчи Х.Ашуров судда айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қуйидагиларни,Олмалиқ КМК” АЖга қарашли Қолмақир конида чилангар вазифасида ишлаб келиши, унга аввалдан таниш бўлган “Достон” таниши “Даврон”ни таништириб, уни “Олмалиқ КМК” АЖ тизимига ишга киришда ёрдаб беришини сўрагани, улар билан учрашиб, “Олмалиқ КМК” АЖга ишга кириш учун 2000 АҚШ доллари миқдорида харажати бўлишини ва олдиндан 500 АҚШ доллари бериши лозимлигини айтган, у “Даврон”га иш жойини ҳам кўрсатган. Эртаси куни у Давронга қўнғироқ қилиб пул нима бўлганини сўраганда Даврон унга ҳаммаси бўлганлигини ва пулни олиб қаерга боришини сўраган. У Давронга Оҳангарон шаҳрида жойлашган И.Каримов номидаги Техника давлат университети филиали ёнида кўришишни айтганлиги, келишилган жойда “Лассети” автомашинасида ўтирган Давронни ёнига ўтирган ва келишилган 2000 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини олиб, гувоҳномасининг ичига солиб, сумкасига қўйиб қўйган.

Давронга 2 ойларда иши ҳал бўлишини айтиб, машинадан тушиб кета бошлаганида, унинг олдига фуқаролик кийимида бир нечта одамлар келиб ўзларининг хизмат гувохномисини кўрсатишиб, уни қўлга олишди.

Тергов органида ўзини “Даврон” деб таништирган шахс, Абдушукров Муроджон эканлигини билгани, фуқаро М.Абдушуровни ишга қирғазиб қўйиш нияти бўлмагани, қўлидан ҳам келмаслиги, у кредитларини ёпиш мақсадида М.Абдушукровдан 500 АҚШ долларини олиб фойдаланиб, икки ойда қайтариб бермоқчи бўлгани ҳақида маълум қилди.

                ИИБ ходимлари 500 (беш юз) АҚШ доллар пулни ашёвий далил сифатида олишганлиги ва махсус ёритгич билан қоронғу хонада ушбу пуллар ёритилган вақтда хар бир пул бирлигида “ПОРА” ёзуви ва кукунларни доғлари мавжудлиги ва шу билан биргаликда фуқаро Х.А.Ашуровни қўлида хам ушбу махсус ёритгич билан ёритилган вақтда унинг қўлларида хам яшилсимон рангдаги махсус кукун доғлари кўринганлиги ва ИИБ ходимлари ушбу 500 (беш юз) АҚШ доллар пулларни конвертга солиб уларни иштирокида мухрлашганлигини кўрсатишди.

                Суд мажлисига келмаган гувоҳ Д.Акмаловнинг дастлабки терговда берган кўрсатмасидан у Х.Ашуровни 2022 йилдан буён таниши, у билан салом алик қилиб юргани, Х.Ашуров унга қўнғироқ қилиб паспортини нусхасини сўрагани, уни саволига кредит олишини ва унга ҳам пул беришини айтгани, у рози бўлиб, паспорт нусҳасини юборгани, шу асосда Х.Ашуров банкдан кредит олгани, бир куни Х.Ашуров  билан телефонда гаплашганда “Олмалиқ КМК” АЖга ишга кириш истаги бўлган одамлар бор йўқлигини сўраган вақтда у Муроджон исмли дўстини кириш истагида юрганини айтгани, шунда Х.Ашуров  унга Муроджон дўстини олиб келишни айтгани, шундан сўнг у уларни учраштириб, таништириб қўйгани, улар ўзаро гаплашиб олишгани ва Х.Ашуров Муроджонга 2000 АҚШ доллари эвазига “Олмалиқ КМК” АЖга ишга киритиб қўйишини, Муроджон алданиб қолмайманми деганида, олдиндан 500 АҚШ долларини ҳужжатлари билан олиб келишини, қолганини ишга кирганидан сўнг беришини айтгани, орадан бир хафта ўтганидан кейин бу ҳолат юзасидан Муроджон ИИБга мурожаат қилганини билганини кўрсатган.

                Судланувчи Х.Ашуровга нисбатан жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, судланувчининг айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилавий шароитини, оилада ягона боқувчи эканлигини, қарамоғида 3 нафар вояга етмаган, 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган фарзандлари борлигини, жиноят оқибатида моддий зарар етказилмаганини, муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб, суд унга нисбатан озодликни чеклаш жазосини қўллашни лозим деб топди.           

             Суд ҳукмига кўра, Х.Ашуровга  Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми, 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20% давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланди. ЖКнинг 28, 211-моддаси 1-қисми билан 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-, 61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 (уч) йил 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Х.Ашуровга озодликни чеклаш жазоси Оҳангарон тумани, Қуюн МФЙ, Парвоз кўчаси 9-уйда ўташ белгиланиб, унга кеч соат 22:00дан эртаси куни соат 06:00га қадар яшаш жойидан чиқиш чеклов белгиланди.

Абдумалик Кулдашев,

шаҳар прокурори.

МАВЗУГА ОИД

ЖИНОЯТ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГОЛДИ БАРВАҚТ ОЛИНАЯПТИМИ?

admin

ҚАРЗ ҲАҚҚИ ҚАМОҚ БИЛАН ТЎЛАНАДИ

admin

ҲАМ ЎҒРИ, ҲАМ БЕЗОРИ

admin

НАФСИГА ҚУЛЛИК — ҚАДРИ БИР ПУЛЛИК

admin