Image default
Маданият

МАҚСАД БИТТА — ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ!

Мамлакатнинг маънавий даражасини кўрсатадиган муҳим кўрсаткичлардан бири ўша халқнинг китобхонлиги, бугун қандай китобларни мутолаа қилаётганлиги билан белгиланади. Шунинг учун ҳозирги кунда халқимиз орасида китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларни оммавий китобхонликка жалб этиш борасида давлат сиёсати даражасида бир қатор амалий ишлар бажарилмоқда.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида 100 жилдлик “Туркий адабиёт дурдоналари” китоблар мажмуаси Олмалиқ ахборот-кутубхона марказига совға сифатида тақдим этилди. Ушбу тўпламда умумтуркий адабиётнинг энг сара намуналари , ўзбек, қорақалпоқ, турк, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, туркман ва венгер адабиётининг ХI-ХХI асрларга мансуб 629 нафар атоқли шоир, адиб ва мутафаккирларнинг асарлари киритилган.
“Туркий адабиёт дурдоналари” тўплами китобхонларнинг севимли китоблари сафидан ўрин олади деган умиддамиз.
Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда тўртинчи ташаббус ёшларни китоблар атрофида бирлаштира олди. Китоблар билан бирлашган халқнинг мақсади аниқ, борар манзили ойдин бўлади.

Дилобар Гафурова,
шаҳар Ахборот кутубхона маркази АКТ ва рақамлаштириш хизмати раҳбари.

МАВЗУГА ОИД

МУКОФОТ МУБОРАК!

admin

СОВЧИЛИК “ОПЕРАЦИЯСИ”

admin

ТЕГИРМОН ТОШИ

admin

ЁЗУВ МАШИНКАСИ

admin