Image default
Жиноят ва жазо

ЖИНОЯТ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГОЛДИ БАРВАҚТ ОЛИНАЯПТИМИ?

Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида жиноятчиликнинг олдини барвақт олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, шаҳар ҳудудида жорий йил бошидан жами 1220 та (2022 йил 1110 та) оммавий-сиёсий, спорт ва бошка тадбирлар ўтказилган бўлиб, шулардан 560 та маданий (2022 йил 480 та), 320 та спорт (2022 йил 310 та), тадбири ва 340 та бошқа (2022 йил 320 та) тадбирларни ташкил этади. Тадбирларда жами 38 100 нафар (2022 йил 20413 та) фуқаролар қатнашган ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИБ шахсий таркибидан 5650 нафар (2022 йил 4500 та) ходимлар жалб қилиниб, фуқаролар хавфсизлиги таъминланган. Тадбирлар ўтказилиши давомида қоидабузарлик ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаган.
Шаҳар ҳудудида жами 30 та йўналишда ИИБ, Миллий гвардия, 2-минтақавий мувофиқлаштириш маркази ППХ ходимларидан иборат кундузги ва кечки патруллик хизматлари ташкил қилинган бўлиб, 70 нафар ходим тунги хизматда хизмат олиб бормоқда. Ташкил қилинган патруллик йўналишларининг асосий вазифалари тунги вақтда фаолият олиб бораётган кафе, бар спиртли ичимликлар ва ҳар хил кўнгилочар масканларда жамоат тартибини сақлаш, содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Шаҳар ҳудудида жами 393 та объект Миллий гвардия қўриқлаш бўлими томонидан қўриқловга олинган бўлиб, ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда хизмат олиб борилмоқда.
2023 йилнинг тўққиз ойи давомида кўча ва жамоат жойларида 16 та жиноят содир этилган бўлиб, 2022 йилда бу кўрсаткич 12 тани ташкил қилган. Таҳлиллар кўрсатадики, кўчаларда содир этилган ўғирлик ва ўзга турдаги жиноятлар сони ошган. Бундан ташқари шаҳар ҳудудида жойлашган спиртли ичимликлар дўкони, кафе-бар, тўйхоналар атрофида патруллик йўналишлари ташкил қилинган бўлсада, фуқаролар томонидан маст ҳолатда жиноят содир этилишига йўл қўйилмоқда.
Мисол учун, жорий йил 8 июль куни соат 08.00ларда фуқаро Г.У. куёви Қ.Ф. билан бирга жамоат жойи ҳисобланган “Ойдин” деҳқон бозори ҳудудида савдо қилувчи фуқаро Б.Э. ва турмуш ўртоғи Ш.У. билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бир-бирини шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан таҳқирлаб, ўзаро жанжаллашиб, уриб-дўппослаб, баданига енгил тан-жароҳати етказишган. Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 8 сентябр куни шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан 274042/2023-74-сонли жиноят иши қўзғатилган.
Шаҳар ҳудудида жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўча жамоат жойларида содир этилган жиноятларнинг таҳлилига назар солсак, 14 та безорилик, 56 та ўғирлик, 181 та ўзга жиноятлар содир этилган.
Содир этилган жиноятларнинг вақтлари бўйича таҳлил қилинганда, жиноятлар қуйидаги вақтларга тўғри келган:
соат 08.00 дан 18.00 гача – 9 та
соат 18.00 дан 24.00 гача – 20 та
соат 24.00 дан 08.00 гача – 5 та.
Ушбу таҳлиллардан кўриниб турибдики, кўча ва жамоат жойларда содир этилган жиноятларнинг асосий қисми тунги вақтда, яъни, соат 18:00 дан 24:00 гача бўлган вақтларга тўғри келмоқда. Айниқса, безорилик жиноятлари шаҳар ҳудудида ўтган йилга нисбатан ошганлигини кузатиш мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, келгусида кўча ва жамоат жойларда содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш ва бу борада патрул нарядларини ягона жойлашув асосида ППХ, Миллий гвардия ва жамоатчилик вакилларини етарли миқдорда кунлик патрул нарядларига жалб қилиш бўйича ягона дислокация режаси ишлаб чиқилди. Ҳар бир ташкил қилинган патрул нарядлари йўналишларининг чизма тархлари ҳамда йўналиш паспортлари аниқ ва мақсадли эканлигига алоҳида эътибор қаратилди. 102 тизими орқали келиб тушган хабарга кўра воқеа жойига тезкор тергов гуруҳи ва йўналишларда хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан 5 дақиқа вақт оралиғида етиб бориш йўлга қўйилди. Амалга оширилган ишлар натижасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг сони камайишига эришилди.

Шуҳрат Каримов,
шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари, ЖХХ бошлиғи, подполковник.

МАВЗУГА ОИД

ОНЛАЙН ЎҒРИЛИК

admin

ЁҚИЛҒИНИ ЎҒИРЛАДИ-Ю, ОЛИБ КЕТОЛМАДИ

admin

ДОИМ АЙБЛАНУВЧИ ЭМАС, БАЪЗАН ЖАБРЛАНУВЧИ ҲАМ АЙБДОР

admin

ЗЎРДАН “ЗЎРАВОН” ЧИҚДИ

admin