Image default
Ижтимоий эълон

Хайр-эҳсон ўн кунлиги декадасида фаол иштирок этинг!

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 майдаги “Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти тўғрисида” 411-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5-октабрдаги “Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти тўғрисида” 458-сонли қарори, Тошкент вилояти ҳокимининг 2023 йил 3 ноябрбрдаги 386-10-0-Ф/23-сонли фармойиши ҳамда Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2023 йил 9 ноябрдаги 251-10-147-Ф/23-сонли фармойишига асосан, 2023 йил 7 ноябрдан 17 ноябрга қадар шаҳримизда “Хайр-эҳсон декадаси” ҳамда “Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Олмалиқ шаҳар бўлимининг инсонпарварлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш хайрия ўн кунлиги” эълон қилинди.

📌Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Олмалиқ шаҳар бўлимига фаолият кўрсатаётган корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда ихтиёрий ва беғараз ёрдам кўрсатиш шунингдек, хайрия ўн кунлиги давомида турли тадбирлар, марафонлар ўтказиш;

📌фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолатларда аҳолига Қизил ярим ой жамияти Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан тўлақонли инсонпарварлик ишларини амалга оширилишини таъминлаш учун ҳомийлар ёрдамини ихтиёрийлик асосида жалб этиш;

📌шаҳарда захира омборларини ташкил қилиш, шунингдек, ташкил этилган омборларни зарурий воситалар билан таъминлаш;

📌шаҳардаги барча муассаса, корхона ва ташкилотлар ходимларини фавқулотда холатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга (шартнома асосида) ўқитиш бўйича Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Олмалиқ шаҳар бўлимига амалий ёрдам кўрсатиш вазифалари юклатилди.

❇️ Шаҳардаги барча корхона, ташкилот, муассасалар:
“Хайр-эҳсон декадаси”ни уюшқоқлик билан ўтказилишини таъминлаш, хайрия тадбирлари ва аъзолик маркаларидан тушган маблағлар ва жамоа розилиги асосида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 (ўн) фоизгача миқдорида хайрия маблағларини ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Олмалиқ шаҳар бўлими ҳисоб рақамига (Тошкент шаҳар ТИФ «Миллий банки» АЖ бош офиси, ҳ/р 2020 8000 9001 3121 7001, МФО 00450, ИНН 201 564 581) ўтказилишига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланди.

МАВЗУГА ОИД

Мол-мулкингиз хавфсизлигини ишончли қўлларга топширинг!

admin

«АММОФОС-МАКСАМ» АЖ ҚУЙИДАГИ ЛАВОЗИМЛАРГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

admin

ҲУРМАТЛИ ҲАМШАҲАРЛАР

admin

ЧАҚИРИЛУВЧИЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

admin