Image default
Ижтимоий эълон

ҲУРМАТЛИ ҲАМШАҲАРЛАР

Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлимида фуқароларни (1997- 2006 йилларда туғилган) муддатли ҳарбий хизматга Мудофаа вазирлиги қўшинларига (Махсус операция кучлари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари, Артиллерия ва пиёда қўшинлари) танлаб олиш, Қуролли Кучлар сафини ватанпарвар, юксак интеллектуал салоҳиятга эга, ахлоқий-руҳий жиҳатдан ҳар томонлама етук, жисмонан бақувват ва соғлом бўлган, сараланган чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан чақирув қоғози олган фуқароларни зудлик билан шаҳар Мудофаа ишлари бўлими чақирув бўлинмасига келишлари талаб этилади. Чақирув қоғозини олганда чақирилувчи давлат ёки хусусий корхоналарда, ташкилотларда ишлашидан қатъий назар, мудофаа ишлари бўлимига келиб тиббий кўрикдан ўтиши керак. Тиббий кўрикдан ўтиш вақти учун иш жойига маълумотнома берилади.
Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг кундузги ва кечки бўлимларида ўқиётган талабалардан ўқиш жойидан маълумотномаси билан келиб, Мудофаа ишлари бўлимида тиббий кўрикдан ўтиши талаб этилади.

Шунингдек,

2024-2025 ўқув йили 1-босқичида (март-июн ойлари) Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Қуролли Кучлар учун ҳарбий-техника мутахассислари тайёрлаш марказида ўқишга номзодлар танлови ўтказилмоқда.

Номзодлар қуйидаги талабларга
жавоб бериши керак:

1999-2006 йилларда туғилган, бўйи 170 см, вазни 70 кг.дан кам бўлмаган, маълумоти умумий ўрта, ўрта-махсус ёки олий, судланмаган, ватанпарвар, интеллектуал салоҳиятга эга, ахлоқий-руҳий жиҳатдан ҳар томонлама етук, жисмонан баққуват ва соғлом бўлган фуқаролар танлов асосида қабул қилинади.

Мутахассисликлар:

1.”ВС” тоифали ҳайдовчи 1 нафар;

  1. Ҳайдовчи электрик 1 нафар;
  2. Радиотелефонист 1 нафар;
  3. Чавандоз 1 нафар.

Мурожаат учун Олмалиқ шаҳар
мудофаа ишлари бўлими ходимлари телефон рақамлари:

94-931-48-04,
Алимов Мухаммадсаид Абдулазизович
97-090-77-36,
Эргашев Зухриддин Юлдашевич
90-345-95-85,
Усаров Шерали Умаралиевич
93-628-88-12, Эргашева Шаҳло Эркиновна.

Ота-оналар диққатига!

Агар фарзандингиз чет элга ўқиш ёки ишлашга кетган бўлса мудофаа ишлари бўлими чақирув бўлинмаси ходимларини хабардор қилишни унутманг!

Ҳарбийларга қандай имтиёзлар бор?
Ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болаларига болани давлат боғчаларига қўйишда имтиёзлар берилади. Бунда ҳарбий хизматчиларнинг болаларига боғчада бўш ўринлар мавжуд бўлганда, биринчи навбатда йўлланма берилади.
Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой берилади. Турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ҳарбий хизматчилар томонидан ипотека кредити олинишида турар жой майдонининг белгиланган ижтимоий нормаси доирасида сотиб олинадиган (қуриладиган) турар жой қийматининг 50 фоизигача миқдордаги дастлабки бадал тегишли идоралар томонидан Давлат бюджети маблағлари ва тегишли идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига киритилади.
Олий таълим муассасаларига кириш учун тавсиянома олган ҳарбий хизматчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • республиканинг ОТМдаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз;
  • республика ОТМлари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун ОТМларга қабул параметларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш.
    Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим савиясига эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга ОТМга ўқишга кириш учун тавсияномалар берилади. Тавсиянома берилган санадан бошлаб 3 йил мобайнида амал қилади.
    Ҳарбий хизматчиларга қуйидаги ижтимоий кафолатлар берилади:
    Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал улар учун киритилган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига хизмат турар жойидан (мавжуд бўлганда) фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд тўлиқ 12 ойгача бўлган муддатда турар-жой ижарага олинганлиги (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсация олиш ҳуқуқи;
    Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига ер участкасини мустақил ўзлаштириш даврида хизмат турар жойидан (мавжуд бўлганда) фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд тўлиқ 24 ойгача бўлган муддатда турар-жой ижарага олинганлиги (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқи.
    Ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилади.
    Турмуш ўртоғи ёки ота- онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда талабалар ўқишини кўчириш баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга ошириши мумкин.
    Бунда:
    Ўқишни кўчириш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар;
    Ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.
    Қонунчиликка кўра, Ўбекистон ОТМ талабаларига ҳарбий хизматни ўташ учун академик таътил берилиши мумкин. Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмидан, жумладан, ҳарбий хизматни ўташ учун — ҳарбий хизматни ўташ муддатига берилади.
    Ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар шаҳар йўловчи транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.
    Ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро обектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга.
    Ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) тақдим қилинган.
    Ҳарбий хизмат вазифаларини бажаришда ногирон бўлиб қолган Қуролли Кучларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилади.

МАВЗУГА ОИД

Хайр-эҳсон ўн кунлиги декадасида фаол иштирок этинг!

admin

ДИҚҚАТ, ҚИДИРИЛМОҚДА

admin

СОТИБ ОЛАМИЗ

admin

«АММОФОС-МАКСАМ» АЖ ҚУЙИДАГИ ЛАВОЗИМЛАРГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

admin