Image default
Жамият

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИ МАСАЛАЛАРИ -ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИНИНГ НАЗОРАТИДА

Шаҳримизда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар, юзага кетаётган муаммолар бўйича фуқароларнинг мурожаатлари ҳамда ижтимоий тармоқларда чоп этилаётган мурожаатларни шаҳар Халқ қабулхонасида қабул қилиш, шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган “Тезкор ШТАБ” ва унга бириктирилган тегишли корхона ва ташкилотларнинг масъул ходим ва ишчилари билан жойига чиққан ҳолда ўрганиш орқали имкон қадар жойида ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Муаммони бартараф этишга вақт талаб этадиган мурожаатлар жараёни ва ижроси назоратга олинаётир.

Жумладан,М.Беҳбудий МФЙ Ш.Рашидов кўчаси, 18-уй 2-хонадонда яшовчи, 1-гуруҳ ногирони Наргиза Якубова ижтимоий тармоқ орқали йўллаган мурожаатида, совуқ сувдан қарздорлиги борлиги, тўловни амалга ошириш кераклиги сабабли моддий ёрдам ажратилишини сўраб мурожаат қилган. Ўрганиш вақтида маҳалла масъуллари Н.Якубовага у ҳозирда “Аёллар дафтари”нинг ижтимоий ёрдамга муҳтож 1-2 гуруҳ ногиронлиги бор хотин-қизлар рўйхатида туриши ва шу ойда моддий ёрдам ажратилиши белгиланганлиги тушунтирилиб, совуқ сув таъминотидан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги ҳокимлик томонидан совуқ сувдан узилмаслиги чора-тадбирлари кўрилганлиги тушунтирилди. Халқ қабулхонаси, маҳалла фуқаролар йиғини, сув таъминоти корхонаси ходимлари иштирокида мурожаат ўрганилиб ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, 5/2 даҳаси 1-уйдаги иситиш тизимидаги муаммолар бўйича ҳам Халқ қабулхонаси томонидан жойига чиқиб ўрганиш ўтказилди. Ушбу 5 қаватдан иборат уйга “Голд сервис компанияси” БСК хизмат кўрсатилиши аниқланиб, БСК ходимлари билан бирга уйнинг ертўласига тушиб ўрганиш ўтказилди. Иситиш мавсуми бошланиб хонадонларга иситиш узатилган вақтда 137, 138 ва яна бир нечта хонадонларда иситиш регистрлари авария ҳолати юзага келиб, сув тошганлиги ва иситиш таъминоти вақтинча таъмирлаш ишлари учун тўхтатилганлиги маълум бўлди. Муммолар бартараф этилиб иситиш тизими қайта уланди. “Голд сервис компанияси” БСК раҳбари ва масъулларига иситиш тизимини узлуксиз таъминлаш борасида назоратни кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.
“Боғаро” МФЙ “Металлурглар” кўчаси 106-уй 1-хонадонда яшовчи фуқаро Ленура Илясова Халқ қабулхонасига мурожаат қилиб, уйининг иситиш тизими қўшнисининг хонадонидан беркитилганлиги, кўшниси эса узоқ муддатга чет элга яшаш учун кетганлиги ва уни топишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли носозликни бартараф этиш имконияти бўлмаганлиги, шу боис иссиқлик таъминотини йўлга қўйиб бериш масаласида мурожаат қилди. Ушбу мурожаат жойига чиқиб ўрганилиб, Халқ қабулхонаси, хизмат кўрсатувчи БСК, ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда муаммо бартараф этилиб, хонадонга иссиқлик таъминоти берилди.
А.Яссавий МФЙ, Ш.Рашидов кўчаси 39-кўп хонадонли уйда яшовчи фуқаронинг мурожаати бўйича “BIC SKAN AS PLYUS” БСК билан ҳамкорликда ўрганиш олиб борилиб, муаммо қисқа муддатда БСК томонидан бартараф этилиб, иссиқлик таъминоти тикланди.
Бугунги кунда куз-қиш мавсуми билан боғлик барча мурожаатлар ижроси Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинган.

Карим Раимжанов,
Президентнинг
шаҳар Халқ қабулхонаси
мудири.

МАВЗУГА ОИД

Депутатлар айрим мактабларни жиддий танқид остига олишди, сўнг…

admin

ҚИЗИҚИШ ВА ҲАЙРАТ НУҚТАСИ

admin

БАҲОР ШИВИРИДАН УЙҒОНДИ ОЛАМ

admin

ЁШЛИК АЛЬМАНАХИ

admin