Image default
Саломатлик

ЛЕЙШМАНИОЗ — ХАВФЛИ КАСАЛЛИК

Тери Лейшманиоз юкумли касалликларга киради. Касаллик жарохатланган терида узоқ муддатли битмайдиган оғриқли яра кўринишида кечади.Яра ўрни 1 йил давомида битади ва ўзидан чандиқ қолдиради.
Инсонларга касалланган хайвонни қони билан зарарланган қонхўр хашорат хисобланган искабтопар чакиши оркали юкади .
Касалликни юқиш йўллари ва келтириб чиқарувчи омиллари:
— Касалланган юнгли хайвонлар хамда кемирувчилар касаллик манбаи хисобланади.
— Касаллик яширин даври 2 ойдан 6 ойгача баъзан 9 ойгача
— Касалликни қўзғатувчиси бўлган лейшманиялар искобтопарлар (москитлар)
— танасида ўз яшаш фаолиятини бошлайди
— искабтопарлар кўпайиш жойлари асосан қорамол гўнглари эски бинолар молхоналар чиқиндихоналар хисобланади
Касаллик белгилари
Хашорат чаққан жойда дастлаб қизил нуқтача кўриниши ва қичишиш хосил қилади маълум муддат ўтгач яра холатига келиши ва кучли қичишишг сувланиш айрим холатларда йирингли яра хосил қилади ҳеч қандай дори препаратлари таъсир қилмайди.
Кўриладиган чоралар
Касалликка гумон қилинган холатда тезда тиббий ёрдамга мурожаат қилиш .
Ўз холича шифокор маслаҳатисиз даволанмаслик ва турли хил суртмалардан фойдаланмаслик .
Профилактик тадбирлар

  • Чиқиндиларни йиғилишига йўл қўймаслик.
  • Кемирувчиларга қарши курашиш.
  • Хашоратлардан химояланиш воситаларидан фойдаланиш (ўткир хидли кремлар, репилентлар, пашшахонлар).

САНЭПИД Олмалиқ шаҳар бўлими.

МАВЗУГА ОИД

ОИВ-АСР КУШАНДАСИ

admin

БУ КАСАЛЛИКДАН10 МИЛЛИОНГА ЯҚИН ОДАМ АЗИЯТ ЧЕКАДИ

admin

КАМҚОНЛИК БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ МУМКИН: САБАБЛАРИ, АЛОМАТЛАРИ, ДАРАЖАЛАРИ ВА ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ

admin

МИОКАРД ИНФАРКТИ

admin