OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

ШАҲАР КЕНГАШИДА НИМА ГАП?

3 октябрь куни Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги 79-сессияси бўлиб ўтди.

Cессия кун тартибида 2023 йилнинг 2-мавсумида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг манзилли дастурини тасдиқлаш тўғрисида шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбари Шаҳбоз Алибековнинг ҳисоботи;
Шаҳардаги кўп қаватли уйлар, ижтимоий объектлардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати тўғрисида шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Хусниддин Турғунбоев, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Низомиддин Гаппаров, шаҳар “Иссиқлик манбаи” корхонаси раҳбари Илҳом Эргашев, ҳокимлик Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Анвар Ўрозалиевнинг ҳисоботлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 августдаги ПҚ-341-сонли Қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган топшириқларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг Олмалиқ шаҳридаги ижроси тўғрисида “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Олмалиқ филиали директори в.в.б. Ботир Нартаевнинг ҳисоботи;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрь куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари юзасидан Олмалиқ шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиевнинг ҳисоботи;
Шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосарининг 2022 йилнинг 3-чораги давомида шаҳар ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Каримов.
Тингланган ҳисоботлар депутатлар томонидан муҳокама қилингач, тегишли қарорлар қабул қилинди.

МАВЗУГА ОИД

КОМБИНАТ ИШЧИСИ САЛКАМ 18 МИЛЛИОНЛИК ИЖТИМОИЙ ПАКЕТ ОЛИШИ РОСТМИ?

admin

“ОНА, БИЗ ДАМ ОЛСАК, ВАТАННИ КИМ ҚЎРИҚЛАЙДИ…”

admin

“АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ ВА “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ” ЙИЛИДА АМАЛГА ОШИРИШГА ОИД ДАВЛАТ ДАСТУРИДА КЎЗДА ТУТИЛАЁТГАН ЭНГ МУҲИМ ЧОРАЛАР

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 33ЙИЛЛИК БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ШАҲАР ҲОКИМИ ХАМДАМОВ ҚОБИЛ МУРАТҚУЛОВИЧНИНГ ТАБРИГИ

admin