Перейти к содержимому
2 октября, 2026
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • БОЛАЛАР БОҒЧАГА БОРМАЙ ҚАЕРГА БОРИШСИН?
  • Жамият

БОЛАЛАР БОҒЧАГА БОРМАЙ ҚАЕРГА БОРИШСИН?

admin 2 октября, 2026 1 minute read
orig

Яқинда 5 ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиали воқеа бутун жамиятни ларзага солди. Оҳангарон шаҳрида эса 2023 йилда туғилган гўдакнинг ошхонада ҳашаротларга қарши ишлатиладиган воситани ичиб, ҳаётдан кўз юмгани ҳақидаги хабар яна бир бор қалбимизни тилка-пора қилди.

Мен бу воқеаларни эшитган она сифатида бир саволни ўзимга қайта-қайта бердим: биз болаларимизни боғчага нима учун берамиз? Биз уларни ишониб топширамиз. Эрталаб бағримизга босиб, соғ-саломат ҳолда боғчага кузатамиз. Кун охирида эса яна соғ-омон, юзида табассум билан қайтишини кутиб ўтирамиз. Ота-она учун боласини бегона қўлга ишониб топширишнинг ўзи катта масъулият. Шунинг учун боғча — шунчаки бола қолдириладиган жой эмас. У ерда ҳар бир бола ҳимояланган, назоратда ва хавфсиз бўлиши керак. Тасаввур қилинг: эрталаб бағрингиздан соғлом, ҳеч қандай зўравонликларсиз кетган фарзандингизни кечқурун бутунлай бошқа ҳолатда кўриш…
Шунинг учун бугун биз фақат бир ёки икки воқеа ҳақида эмас, болаларимизнинг хавфсизлиги, уларга бўлган масъулият ва муассаса ходимларининг виждони ҳақида гаплашишимиз керак. Чунки ҳар бир бола — ота-онанинг бутун дунёси. Ва ҳеч бир ота-она фарзандини ишонч билан топширган жойидан қўрқув ва оғриқ билан қабул қилиб олмаслиги керак.
Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида 5 ёшли қизалоқ 52 ёшли боғча хўжалик мудири томонидан жинсий зўравонликка учради. Болалар омбудсмани маълумотига кўра, ҳолат юзасидан Ички ишлар органлари тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган, гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Бош прокуратура маълумотига кўра, жиноят иши Жиноят кодексининг 118 ва 112-моддалари билан қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Бу ерда энг муҳим жиҳат — айбдорлик масаласи фақат суд ва ваколатли органлар томонидан ҳал этилади. Аммо жамиятнинг бола хавфсизлиги, муассасадаги назорат ва масъулият ҳақида савол беришга тўла ҳаққи бор.
Бола катталар каби хавфни таҳлил қила олмайди. Қайси одамдан эҳтиёт бўлиш, кимга нима дейиш, қачон ёрдам сўраш кераклигини ҳар доим ҳам англаб етмайди. Шунинг учун мактабгача таълим ташкилотида ишлайдиган ҳар бир ходимнинг вазифаси фақат болага таълим-тарбия беришдан иборат эмас. У боланинг хавфсизлиги учун ҳам масъул. Бу масъулият қонун билан ҳам мустаҳкамланган. 2024 йил 14 ноябрда қабул қилинган «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-996-сонли Қонунда болаларга нисбатан жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация ҳамда буллинг зўравонлик шакллари сифатида белгиланган. Қонун давлат зиммасига бундай ҳолатларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш, хабар бериш, текшириш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш механизмларини таъминлаш вазифасини ҳам юклайди. Демак, болага бақириш, уни қўрқитиш, камситиш ёки таҳқирлашни оддий «тарбия усули» сифатида қабул қилиш ҳам мумкин эмас. Бу йўналишда қонунчилик янада кучайтирилмоқда. 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли қонун билан таълим ташкилотларида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик, камситиш ёки хўрлаш тарзидаги таҳқирлаш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Шунингдек, бундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларнинг бир йил давомида мактабгача таълим ва бошқа таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Афсуски, боғчалардаги хавф масаласи фақат зўравонлик билан боғлиқ эмас. 2026 йил 28 август куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотида яна бир оғир фожиа юз берган. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълумотига кўра, 2023 йилда туғилган тарбияланувчи ошхонада ҳашаротларга қарши ишлатиладиган воситани ичиб қўйган. Бола зудлик билан тиббиёт муассасасига олиб борилган, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.
Расмий муносабатда айтилишича, боланинг бувиси мазкур ташкилот ошхонасида аутсорсинг ташкилоти ходими — ошпаз сифатида ишлаган. Ҳодиса бола бувисининг ёнига, ошхонага кирган вақтда содир бўлгани айтилган. Бироқ воқеанинг барча тафсилотларига якуний ҳуқуқий баҳо ваколатли органларнинг тергов ва суриштирув натижаларига кўра берилиши таъкидланган. Айни пайтда боланинг ошхонага қандай киргани, хавфли восита нима сабабдан унинг қўли етадиган жойда тургани ва уни сақлаш учун ким масъул бўлгани ўрганилмоқда. Бу ҳолатда ҳам савол биргина «воситани ким қўйган?» деган савол билан чекланмайди. Нега бола назоратсиз ҳолда хавфли ҳудудга кириши мумкин бўлди? Нега бола қўли етадиган жойда ҳаёт учун хавфли восита сақланган? Хавфли моддаларни сақлаш тартиби қандай эди?
Жамиятда баъзан «Менинг болам эмас-ку» деган қараш учрайди. Аслида эса ҳар бир бола — жамиятнинг фарзанди. Бугун бир оила бошига тушган фожиа эртага бошқа оиланинг эшигини қоқмаслиги учун тизим ишлаши керак. Бир болага нисбатан содир этилган зўравонлик ёки эътиборсизлик ҳолати фақат ўша бола ва унинг оиласи муаммоси бўлиб қолмаслиги лозим. Ундан бутун тизим хулоса чиқариши шарт.
Бундай воқеалардан кейин айрим ота-оналарнинг «Боламни энди боғчага бермайман», деган фикрга келиши тушунарли. Аммо саволнинг ўзига савол билан жавоб беришга тўғри келади: Болалар боғчага бормай қаерга боришсин? Ҳар бир ота-она фарзанди билан уйда ўтириб, уни доимий равишда назорат қила олмайди. Ота-она ишлайди, рўзғор тебратади. Боғча эса айнан шу эҳтиёждан келиб чиқиб, болага таълим, тарбия ва парвариш бериш билан бирга, унинг хавфсизлигини ҳам таъминлаши керак. Бола боғчага кирган пайтдан унинг хавфсизлиги биринчи ўринга қўйилиши керак. Бунинг учун муассаса раҳбарияти, тарбиячилар, хўжалик ходимлари, ошхона ишчилари ва бошқа барча ходимларнинг вазифаси аниқ белгиланиши лозим.

Мухлиса
Раҳматуллаева.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИГА ЭҲТИРОМ

Связанные истории

Getting-to-Know-Michael-Minicozzi,-General-Security’s-Director-of-Operations2
1 minute read
  • Жамият

БИЗНЕСНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЎЗИ НИМА?

admin 2 октября, 2026 0
photo_2026-09-30_16-12-22
1 minute read
  • Жамият

ПЕНСИЯ ТИЗИМИДА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР

admin 2 октября, 2026 0
photo_2026-09-22_13-43-33
1 minute read
  • Жамият

ҚУТҚАРУВЧИЛАРНИНГ ШАЙЛИГИ — ИНСОН ҲАЁТИНИНГ КАФОЛАТИ

admin 25 сентября, 2026 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

Trending News

БОЛАЛАР БОҒЧАГА БОРМАЙ ҚАЕРГА БОРИШСИН? orig 1
  • Жамият

БОЛАЛАР БОҒЧАГА БОРМАЙ ҚАЕРГА БОРИШСИН?

2 октября, 2026 0
ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИГА ЭҲТИРОМ DSC05313 2
  • Янгиликлар

ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИГА ЭҲТИРОМ

2 октября, 2026 0
БИЗНЕСНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЎЗИ НИМА? Getting-to-Know-Michael-Minicozzi,-General-Security’s-Director-of-Operations2 3
  • Жамият

БИЗНЕСНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЎЗИ НИМА?

2 октября, 2026 0
ПЕНСИЯ ТИЗИМИДА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР photo_2026-09-30_16-12-22 4
  • Жамият

ПЕНСИЯ ТИЗИМИДА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР

2 октября, 2026 0
КУЗ ФАСЛИ — ЁНҒОҚ КЎЧАТИ ЭКИШ УЧУН ҚУЛАЙ МАВСУМ! photo_2026-09-24_16-02-50 5
  • Биласизми?

КУЗ ФАСЛИ — ЁНҒОҚ КЎЧАТИ ЭКИШ УЧУН ҚУЛАЙ МАВСУМ!

2 октября, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

orig
1 minute read
  • Жамият

БОЛАЛАР БОҒЧАГА БОРМАЙ ҚАЕРГА БОРИШСИН?

admin 2 октября, 2026 0
DSC05313
1 minute read
  • Янгиликлар

ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИГА ЭҲТИРОМ

admin 2 октября, 2026 0
Getting-to-Know-Michael-Minicozzi,-General-Security’s-Director-of-Operations2
1 minute read
  • Жамият

БИЗНЕСНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЎЗИ НИМА?

admin 2 октября, 2026 0
photo_2026-09-30_16-12-22
1 minute read
  • Жамият

ПЕНСИЯ ТИЗИМИДА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР

admin 2 октября, 2026 0
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.