OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

ВАТАН ҲИМОЯСИ – ОЛИЙ САОДАТ

Жорий йилнинг 12 январь куни “Металлург” маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь — “Ватан ҳимоячилари куни” га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида мамлакатимиз миллий армияси фаолиятини акс эттирувчи видеолавҳа намойиш этилди.
Сўнг Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари Соҳиб Ахмедов ва ОКМК АЖ бошқаруви раисининг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Саъди Шерматов барчани байрам билан самимий муборак этишди.
Байрами муносабати билан Мудофаа вазирлигига қарашли тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисм хизматчилари, шаҳар Мудофаа ишлари бўлими ходимлари, фахрий ҳарбийлар, Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари, “Қалмоқир” КБ ва Саноат темирйўл транспорт бошқармаси ички қўриқлаш хизматлари ходимлари қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида шаҳар Маданият бўлими ҳамда “Металлург” маданият саройи ижодий гуруҳлари томонидан тайёрланган концерт дастури барчага манзур бўлди.
Айниқса, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Республика аския ва қизиқчилик санъати маркази ижодий жамоасининг аскиялари томошабинларга хушкайфият бағишлади.
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан тайёрланган кўргазмали жанговар чиқишлар ҳам олқишларга сазовор бўлди.

МАВЗУГА ОИД

ШАҲРИМИЗ ИСИТИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИ?

admin

“ҚИЙИНЧИЛИКЛАРДАН АЙЛАНИБ, САКРАБ ЁКИ БУЗИБ ЎТАМАН”

admin

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ 2024 ЙИЛ 16 СЕНТАБРДАГИ 49-СОН ҚАРОРИГА ИЛОВА

admin

«СУВ ТАЪМИНОТИ» ШАҲАР БЎЛИМИ:14 394 МЕТР ИЧИМЛИК СУВ ҚУВУРИ ЯНГИЛАНАДИ

admin