OLMALIQ HAYOTI
Image default
Ижтимоий эълон

1 АПРЕЛДАН ИСИТИШ ТИЗИМИ ВА ИССИҚ СУВ ТАРИФЛАРИГА ҚҚС ҚЎШИБ ҲИСОБЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сон Қонунининг 4- ва 7-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 264-моддасининг учинчи қисми 2024 йилнинг 1 апрел санасидан бошлаб ўз кучини йўқотганлиги сабабли, «Олмалиқ иссиқлик манбаи» МЧЖ томонидан иссиқ сув ва иситиш тизими учун қуйидаги тариф қўлланилади:

Аҳоли учун тариф

  • Иситиш тизими, 1м2 иситиш майдони учун 1 кунга қўшилган қиймат солиғисиз 115.32 сўм, ҚҚС билан 129.16 сўм;
  • Иссиқ сувдан меъёрий фойдаланиш (ҳисоблагич билан) 1м3 учун қўшилган қиймат солиғисиз 4 530,00 сўм, ҚҚС билан 5 073.60 сўм;
  • Иссиқ сув 1 киши учун (ҳисоблагич йўқ бўлганда) қўшилган қиймат солиғисиз 25 699,50 сўм (Вазирлар Маҳкамасининг 300-сонли қарорига асосан 19 188.96*1.5 коэффициент) ҚҚС билан 28 783.44 сўм.

«Олмалиқ иссиқлик манбаи» МЧЖ.

МАВЗУГА ОИД

ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

admin

БИЗНЕС УЧУН ЭЛЕКТР ВА ГАЗ ТАРИФЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

admin

ҲУРМАТЛИ ҲАМШАҲАРЛАР!

admin

Хайр-эҳсон ўн кунлиги декадасида фаол иштирок этинг!

admin