Эндиликда ҳарбийлаштирилган давлат ташкилотларида ишлаган ходимлар my.gov.uz орқали «Пенсия ҳисоб варағи ҳақида маълумотнома»ни онлайн олишлари мумкин. Илгари бу маълумотномани олиш учун ходимлар ваколатли органга анъанавий тарзда мурожаат қилишлари керак эди. Энди эса Ягона портал (my.gov.uz) орқали исталган пайтда олиш имкониятига эга!
Ушбу маълумотномалар Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига мувофиқ бепул тақдим этилади. Пенсия мақоми тўғрисидаги маълумотномани қуйидаги ҳарбийлаштирилган давлат ташкилотлари ходимлари олишлари мумкин:
Ички ишлар вазирлиги; Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Мудофаа вазирлиги; Давлат божхона қўмитаси; Миллий гвардия.
Гулбахор РИСБАЕВА
шаҳар Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.