OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ОШИРИШ ВА САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАРКАЗИТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Шаҳримизнинг Сўфи Оллоёр маҳалласида хотин-қизлар учун яна бир янги имконият яратилди. Жумладан, “УНИВЕРСАЛ ҒИШТ САВДО” МЧЖ балансида бўлган “Тотувлик” кўчаси 9Б-биноси (49 кв.м)да 2025 йил 10 январь куни тузилган 1-сонли шартнома асосида Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш маркази фаолияти йўлга қўйилди.
Шартнома талабларига кўра, мазкур бинода марказ ойига 50 минг сўм ижара ҳақи асосида иш олиб боради.
Лойиҳанинг амалга оширилишида “Ўзбекистон ногирон ва ишбилармон аёллар миллий ассоциацияси” Олмалиқ шаҳар бўлими фаоллари ҳам фаол иштирок этмоқда. Бўлим раҳбари Д.Полвонованинг аризаси кўриб чиқилиб, маъқулланди ва шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан марказ очилиши расмийлаштирилди. Марказнинг асосий мақсади — хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ҳамда саломатлигини мустаҳкамлаш йўналишида амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Мазкур ташаббус маҳаллий аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги ўрнини кучайтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ишбилармонлик фаолиятига жалб этишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

МАВЗУГА ОИД

«ТУМАН, ШАҲАР САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИ»ДАГИТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ҚАРОРИ

admin

“ГУЛЗОР” ОРОМГОҲИДА 1 КУН

admin

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ЖАРАЁНИ ЭЛЕКТРОНЛАШТИРИЛДИ

admin

МАҲАЛЛАЛАРДА ХАВФСИЗ МУҲИТНИ ЯРАТИШВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

admin