Жорий йилнинг 21 октябрь куни Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг VII чақириқ 29-сессияси
бўлиб ўтди. Сессия ишини депутатларнинг таклифи ва овози билан шаҳар Кенгаши депутати Баҳодир
Миролимов олиб борди. Сессия кун тартибига кўра шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовнинг 2023-2025 йилларда шаҳарни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлари ҳамда
келгусидаги устувор вазифалар тўғрисидаги мурожаати тингланди.
Маълумки, Президентимизнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт Стратегияси мамлакатимиз истиқболининг асосий ҳаракат дастури бўлиб хизмат қилмоқда.
7 та устувор йўналиш ва 100 та мақсадни ўз ичига олган ҳужжат кейинги 3 йилда шаҳримизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ҳам асосий пойдевор бўлди.
Мурожаатда таъкидланганидек, бугунги оғир ва иқтисодий тебранишлар кучайиб бораётган шароитда барқарор иқтисодий ўсишга эришиш фақатгина тинимсиз меҳнат, ўз устида ишлаш ва раҳбарларнинг фидойилиги ҳисобига қўлга киритилиши мумкин.
Иқтисодиёт соҳаси
2025 йил январ-сентябрь ойларида асосий иқтисодий кўрсаткичлар ижроси қуйидагича таъминланди:
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 37,4 трлн.сўм ёки ўтган йилга нисбатан 108,2 фоизга бажарилиши таъминланди.
Йиллар кесимида таҳлил қилганимизда, 2023 йил 34,4 трлн.сўмлик, 2024 йил 40,8 трлн.сўмлик саноат маҳсулотлар ишлаб чиқилган
2025 йил якуни билан саноат маҳсулотлари ҳажмини
47,0 трлн.сўмга, ўсиш суръатини 107,4 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Натижада аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 313,3 млн.сўмга етади. 2023 йилга нисбатан 136,6 фоизга, яъни 12,6 трлн.сўмлик саноат маҳсулотлари ортиғи билан ишлаб чиқарилади.
Хизмат кўрсатиш ҳажми жорий йилнинг 9 ойи давомида
2,6 трлн.сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 116,4 фоизни ташкил қилди.
Ўтган йиллар мобайнида, яъни 2023 йил 2,2 трлн.сўмлик, 2024 йил 2,8 трлн.сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлса.
Жорий йил якуни билан ушбу кўрсаткич 3,6 трлн. сўмга, ёки 116,2 фоизга ўсиши кутилмоқда, 3 йил давомида ўсиш суръати бир ярим баробардан ошиқни ташкил қилмоқда.
Чакана савдо айланмаси 2,6 трлн.сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 110,6 фоизни ташкил қилди.
Ўтган йиллар мобайнида, яъни 2023 йил чакана савдо айланмаси 2,5 трлн. сўмни, 2024 йил 3,2 трлн.сўмни ташкил қилган бўлиб.
Йил якуни билан чакана савдо айланмасини 3,4 трлн.сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 110,7 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Ушбу кўрсаткични 2023 йил билан солиштирганимизда ўсиш суръати 1,4 баробарни ташкил қилмоқда.
Қурилиш пудрат ишлари ҳажми 2,6 трлн.сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 104,2 фоизни ташкил этди.
Ўтган йиллар мобайнида, яъни 2023 йил қурилиш ишлари ҳажми 2,2 трлн. сўмни, 2024 йил 2,6 трлн.сўмни ташкил қилган.
2025 йил якунига қадар 4,2 трлн.сўм ёки 114,8 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Ўтган давр мобайнида салкам икки баробарга ошмоқда.
“Бандлик дастури” ижроси
Ахоли бандлигини таьминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора- тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 17-январдаги ПҚ-12-сонли қарорига асосан Олмалиқ шахрида жорий йил учун 11 054 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш режаси берилган бўлиб январ-сентябрь ойларига режа 8 369 та бўлиб ушбу режа амалда 17 716 тага 211,7% га бажарилган.
2025 йил 1 октябрь ҳолатига норасмий иш ўринларини расмий секторга ўтказиш (легаллаштириш) бўйича 2 857 та режа белгиланган бўлиб, амалда 3728 нафар фуқаролар расмий секторга ўтказилди, режа 130,5 фоизга бажарилиши таъминланди.
Миграция
Бугунги кунда шаҳар фуқароларидан 4 775 нафари чет эл давлатларида бўлиб, йил бошидан бери 1 025 нафар фуқароларимиз ватанга қайтди. 916 нафар фуқаролар мониторинг ўтказиш орқали ўрганиб чиқилди, натижада 698 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Ҳар битта маҳаллада “Сайхунобод” тажрибаси асосида жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 1 928 та микро лойиҳаларни ишга тушириш белгиланган бўлиб, амалда 1 872 та микро лойиҳалар фойдаланишга қабул қилинди, белгиланган режа 97,1 фоизга бажарилди. Натижада 3 982 та иш ўринлари яратилди.
“Уйчи” тажрибасига асосан шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, банклар ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлар билан ҳар ойда 3 марттадан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиши белгиланган (435 та учрашувлар ўтказилган. 154 та мурожаатдан 149 таси ижобий ҳал этилган, 195 та янги иш ўринлари яратилган, 1 та рад этилган, 4 та ўрганиш жараёнида).
Шаҳарнинг “ўсиш нуқта”лари
Олмалиқ шаҳрининг драйвер соҳалари саноатда – рангли металлургия, қурилиш материаллари ва минерал ўғит маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам ривожланиб бормоқда.
Ўтган уч йил давомида шаҳарда мингга яқин тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиниб, бугунги кунда уларнинг сони 3128 тага етди. Уларнинг 5 таси йирик саноат корхоналари, 3123 таси кичик бизнес субъектларидир (саноат – 487 та, қишлоқ хўжалиги корхоналари – 36 та, қурилиш корхоналари – 251 та, савдо ва хизмат кўрсатиш – 1719 та ва бошқалар – 635 та).
Камбағалликни қисқартириш бўйича
Шаҳарда аҳолининг камбағаллик даражаси 3,5 фоиз бўлиб, (2023 йилда – 4,2 фоиз, 2024 йилда 3,8 фоиз) 2023 йилга нисбатан 0,7 фоизга пастлаган.
Ўзингизга маълумки, жорий йил якунига қадар “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 1200 та оилани камбағаллик реестиридан чиқарган ҳолда, шаҳримизни камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича хукуматимиз томонидан топшириқлар берилган бўлиб, бугунги кунга қадар 41 та МФЙларда жами 512 та оила реестрдан чиқарилди.
2024 йил 1 ноябрдан буён “Камбағал оилалар реестри”га 1581 та оила ва уларнинг 5571 нафар аъзолари киритилган. Ушбу оилаларга ҳоким ёрдамчилари ва ижтимоий ходимлар томонидан 4299 та индивидуал хизматлар кўрсатилиши таъминланди.
Ҳурматли депутатлар, маълумки мамлакатимиз иқтисодиётини ривожланишида кичик ва ўрта бизнесга ажратилаётган кредитлар муҳим аҳамият касб этади.
Ўтган давр мобайнида шаҳар тижорат банклари томонидан 684 та 16,7 млрд.сўмлик имтиёзли кредитлар ва 42 873 та 231,0 млрд.сўмлик тижорат кредитлари ажратилди. Жумладан,
“Оилавий тадбиркорлик” дастурлари доирасида 334 та, лойиҳаларга 5,2 млрд. сўм;
Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 76 та, 7,5 млрд.сўм;
Бизнесга биринчи қадам дастури доирасида 274 та 4,0 млрд.сўм кредитлар ажратилган.
Банклар томонидан ажратилган тижорат кредитларининг 1117 таси, яъни 264,6 млрд.сўми тадбиркорлик субектларига ажратилган.
Маҳаллий бюджет бўйича
Шаҳар маҳаллий бюджет даромадларнинг аниқланган прогноз режаси 2025 йил 1 октябрь ҳолатига 73,5 млрд.сўм бўлиб, прогноз режасининг бажарилиши 77,7 млрд.сўмни, яъни режага нисбатан 105,7 фоизга ёки 4,2 млрд. сўмга орттириб бажарилишига эришилди.
Жорий йил якунига қадар маҳаллий бюджет даромадлари 105,0 млрд.сўмга етиши кутилмоқда, натижада белгиланган режа 103,7 %га бажарилиши кутилмоқда.
Маҳаллий бюджет харажатлари прогноз режаси 2025 йил 1 октябр ҳолатига 112,6 млрд.сўм бўлиб, прогноз режасининг бажарилиши 97,7 млрд.сўмни, яъни режага нисбатан 86,8 фоизга ёки 14,9 млрд. сўмга иқтисод қилишга эришилди.
Ташаббусли бюджет
Давлат бюджетининг шаклланиши ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан,
Ўтган давр мобайнида, яъни 2023-2025 йилларда дастур бўйича 6 та мавсум ўтказилди. Уларда ғолиб бўлган 82 та лойиҳага салкам 70 млрд.сўм маблағ ажратилди.
Ушбу маблағлар қуйидаги соҳаларга йўналтирилди:
Таълим соҳасига – 38 та, Йўл таъмирлашга – 20 та, Электр энергия тармоқларини таъмирлашга – 6 та, Спорт соҳасига – 7 та, Тиббиёт соҳасига – 3 та, Ободонлаштириш ишларига – 4 та, Сув тармоқларини таъмирлашга – 1 та, Маҳаллалардаги турли лойиҳаларга – 3 та лойиҳа.
Инвестиция
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:
2023-2024-йиллар давомида 10 та лойиҳалар эвазига жами 163,4 млн доллар ўзлаштирилди ва прогноз 111,6 фоизга бажарилди.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 6 та лойиҳалар амалга оширилиши эвазига 46,5 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиш режаси белгиланган бўлиб, амалда 16 та лойиҳалар амалга оширилиши эвазига жами 128,3 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.
ҲУДУДИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:
2023-2024-йиллар давомида Олмалиқ шаҳрида ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида умумий қиймати 437,9 млрд.сўм бўлган 74 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 1 772 та янги иш ўринлари яратилди.
Жорий йилнинг январ-сентябрь ойларида умумий қиймати
111,5 млрд.сўмлик 11 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 646 та иш ўринлари яратилди.
ЭКСПОРТ БЎЙИЧА:
2023-2024-йиллар давомида 24 та корхоналар томонидан 106,0 млн долларга ёки режага нисбатан 100,4 фоизга бажарилган.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 24 та корхоналар томонидан жами 420,4 млн.доллар экспорт амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, амалда 29 та корхоналар томонидан 430,0 млн.долларга режага нисбатан 102,2 % га бажарилди.
Қурилиш коммунал
“Янги Ўзбекистон” массиви
Олмалиқ шаҳрининг “И.Каримов” ва “А.Қаҳҳор” МФЙлари ҳудудидаги жами 59,1 гектар ер майдонида “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этилиши натижасида барча ижтимоий ва мухандислик-коммуникацияларга эга 100 та 8 585 хонадонли 35 000 аҳолига мўлжалланган уйлар қурилиши белгиланган.
Массивда бугунги кунга қадар 8 та 824 хонадонли уйлар, 2 та 840 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 1 та оилавий поликлиника қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Йил якунига қадар 1319 хонадонли 12 та кўп қаватли уй-жойларни фойдаланишга топширилишини режалаштирганмиз.
Олмалиқ шаҳрининг “Олмалиқовул” “Чамбил” “Теракли” “Муқумий” МФЙ ҳудуди аҳоли истеъмолчиларини 3 босқичли газ таъминоти тизимидан 2 босқичли газ таъминоти тизимига ўтказиш учун, 559 дона газ ростлагичлари ўрнатилди.
Шаҳарнинг 12 та маҳалласига 13 дона юқори босимли газ тақсимлаш нуқтаси (ГТН) ўрнатилди.
Шаҳар аҳолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида 7,5 км узунликда ичимлик сув тизимлари янги қурилди.
2025 йилда Осиё тараққиёт банки лойиҳаси доирасида 24,86 км узунликда оқова сув кувурларини ва тозалаш иншоотини реконструкция килиш ишлари бошланиб ҳозирда, 22,5 км оқова сув қувурларини реконструция қилиш ишлари тугатилди.
Шаҳар оқова сувини тозалаш мақсадида, 19 млн.доллар эвазига янги оқова сув иншооти қурилиб, фойдаланишга топшириш арафасида.
Ўтган давр мобайнида маҳаллаларда 18 дона янги трансформатор ўрнатилди, 26,1 км узунликда ҳаво тармоғи реконструкция қилинди, бундан ташқари шаҳар ҳудудидаги 643 дона эски симёғочлар, янги темир бетон таянчларига алмаштирилди.
Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 28 дона трансформатор пунктлари, 96 дона трансформаторлар, 203 км узунликдаги ҳаво тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирдан чиқарилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024-2025 йилларда Олмалиқ шаҳар ҳудудида жами 255 минг дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, амалда 450 минг дона (176%) манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.
Бошқарув сервис компаниялари.
Шаҳарда 683 та кўп квартирали уйлар мавжуд, мазкур уйлар 26 мингдан ортиқ хонадонлар бор.
Бугунги кунда мавжуд кўп қаватли уйларнинг 654 таси, яъни (96 %) 1991 йилгача ва 26 таси (4 %) 1991-2023 йиллар оралиғида қурилган уйлар.
Ўтган йиллар мобайнида Олмалиқ шаҳри худудидаги кўп қаватли уйларда қуйидаги ишлар амалга оширилди, мисол тариқасида қарийб 104 та уйнинг фасад қисми, 44 та уйнинг том қисми, 70 та уйнинг ертўла ва ички мухандислик ишлари, 168 та кириш йўлаклари, 892 та электор тақсимловчи шитлар, 50 дан ошиқ болалар ўйингохи, 2200 м2 йўлаклар жорий ва мукаммал тамирланди.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил
21-декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-209-сон Фармони талаблари асосида шаҳарда 41 та МФЙлар фаолият юритиб келмоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техник базасини мустахкамлаш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда, жумладан, ўтган давр мобайнида маҳалла ҳодимларининг шароитини янада яхшилаш учун Ўзбекистон, Бўстон, Шош-илоқ, Дўстлик ва Теракли маҳаллаларига янги замонавий бинолар қуриб берилди, 13 та маҳаллага қуёш панеллари ўрнатилди, 45 та компьютер жамланмалари, 38 та мебел жамланмалари, 1000 дан зиёд ўқув қўлланмалари билан таъминланди.
Ижтимоий соҳа
Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари.
Олмалиқ шаҳрида жами 67 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, шундан: 20 таси давлат, 7 таси хусусий 20 таси оилавий, 14 таси корхонага қарашли мактабгача таълим ташкилотларидир.
Тизимда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш учун йўл очиб берилди. Натижада шаҳримизда 33 та нодавлат боғчалар фаолият бошлади. 2025 йил якунига қадар боғча ёшидаги болаларни 80%га қамраб олишни режа қилганмиз. Бугунги кун ҳолатига мазкур кўрсаткич 78.8% ни ташкил этмоқда.
2025 йил август ойидан бошлаб шаҳримиздаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари 100% аутсорсинг тизимига ўтказилди. Эндиликда болаларни хавфсиз овқатлантириш вазифаси “АСИА БЕСТ ДИСТРИБУТИОН СЕРВИCЕ” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Эндиликда боғча раҳбарлари ва педагоглари асосан болалар тарбияси ва парвариши билан шуғулланишига шароит яратилди. Шунингдек, тадбиркор ва ташкилот ўртасида бир бирини тийиб туриш механизми пайдо бўлди.
Мактаб таълими.
Шаҳримизда 31 та мактаб мавжуд бўлиб улардан 1 таси махсус, 1 таси ёрдамчи, 5 таси эса хусусий, 1 таси “Баркамол авлод” болалар мактабидир. Жами 25 834 нафар ўқувчилар, 870 нафар педагоглар бор. Ҳозирда 208 нафар (76.7%) ўқитувчиларимизнинг чет тилларидан, 31 нафар (26.2%) ўқитувчиларимизнинг ўзбек тили ва адабиётидан, бошланғич таълим, математика, информатика, биология, физика фанларидан 81 нафар устозларимизнинг эса миллий ва халқаро даражадаги сертификатлари бор. Мактабларимизда олий маълумотлилик даражаси 62% дан 89% га етди. 2017 йил педагоглар ойлик маошлари 985 826 сўм олган бўлса ҳозирги кунда 42 нафар ўқитувчилар 10 млндан ортиқ ойлик маош олишмоқда.
Ўтган ўқув йилида битирувчиларимизнинг 36 нафари олтин, 5 нафари кумуш медал билан тамомлагани катта натижа деб ҳисоблайман. Ҳозирда 320 нафар (21%) ўқувчимизда турли йўналишлардан миллий ва халқаро сертификатга эга бўлганлиги, 23 нафар (17.3%) ўқувчимизнинг вилоят, 4 нафар ўқувчимизнинг Республика фан олимпиадасида қатнашганлиги, 13 июл куни Бирлашган Араб Амирликлари, Дубай шаҳрида якунига етган.
«57-Халқаро Кимё Олимпиадаси (ИЧО–2025)»да Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, БУХОРО МАКТАБИнинг 11 синф ўқувчиси Темуров Иброҳим кумуш медал соҳиби бўлганлиги ютуғимиздир.
Жорий йилда 21-мактаб замонавий таъмирланди ва 2-боғча бутунлай янгидан қурилиб топшириш арафасида.
Профессионал таълим.
Ўқувчиларимизнинг касб эгаллашлари, келажакда турли соҳаларда ўзига ишонган касб-ҳунар эгаси бўлишларини профессионал таълим муассасаларисиз тасаввур этиб бўлмайди.
Шаҳримизда 3 та техникум, 1 та политехникум фаолият олиб бормоқда. Умумий қуввати 3 315 ўрин, ўқувчилар 3 528 нафар, педагоглар 144 нафарни ташкил этади.
Техникумларда 3 та таълим шакли бўйича: Кундузги таълимда 3 196 нафар, дуал таълимда 242 нафар, қисқа муддатли курсларда эса 96 нафар ёшлар тахсил олмоқда.
Биз 2026 йилда 2 525 нафар 9 синф битирувчиларимизнинг
1 263 нафари яъни 50 %ини, 2 358 нафар 11-синф битирувчиларини эса 783 нафари (33%)ни техникумларга қамраб олишни режа қилмоқдамиз.
Келгуси йил техникумларимизга 1 курснинг ўзида 548 нафар ўқувчиларни дуал таълимга жалб қилиниши режалаштирилмоқда.
Бу кўрсаткич ҳозирги ҳолатдан қарийб 5 баробар кўп дегани.
Ҳабарингиз бор, дуал таълим ўқувчиларга бир вақтнинг ўзида ҳам ўқиб ҳам ишлаш имкониятини беради. Шунинг учун эндиликда шаҳримиздаги 50 та инвесторлар билан техникумлар ўртасида шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Олий талим.
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали, Миллий технологик тадқиқотлар университети МИСИС нинг Олмалиқ филиали ва Ипак йўли инновациялари университети фаолият юритаяпти. Куни кеча Ҳурматли Президентимизнинг Қарори билан Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали негизида янги – Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилди. Ҳозирда шаҳримиздаги олий таълим муассасаларида жаъми 8087 нафар талабалар таҳсил олмоқда. 2017-йилда шаҳримизда 9 нафар фанлар бўйича фалсафа докторлари, фан докторлари, профессор ва доцентлар фаолият олиб борган бўлса, ҳозирда улар сафи 137 нафарга етди. Мазкур муассасаларда жаъми 11 нафар талабалар 6 номдор стипендиялар соҳиблари бўлишди.
Тиббиёт.
Шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида 3 та шифохона, 3 та амбулатор-поликлиника, 2 та вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаси (Вилоят 2-сонли Руҳий асаб касалликлари шифохонаси ва Вилоят 2-сонли туманлараро перианатал маркази) ҳамда 67 та хусусий тиббиёт муассасалари бор.
Жорий йилда ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан “Тиббиётда долзарб 90 кунлик ўзгаришлар вақти” лойиҳаси доирасида Олмалиқ шаҳар тиббиёт муассасаларида қулай ҳаракатланиш учун шароитлар яратиш, аҳоли учун қулай рўйхатхона ва кутиш заллари ташкил этиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати яхшилаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун қулайликлар яратиш, тиббиёт бирлашмасида шахсий гигиена қоидаларига риоя этилиши йўналишида белгиланган режалар бажарилди.
Ёшлар ишлари бўлими.
Шаҳримизда 59 370 нафар (0-30) ёшлар рўйхатдан ўтиб истиқомат қилади.
Жорий йилнинг 9 ой ҳолатига “Ёшлар дафтари”га 509 нафар ёшлар киритилди. Касб-ҳунарга ўргатиш, имтиёзли кредитлар, субсидиялар ажратиш ҳамда ижтимоий-моддий қўллаб-қувватлаш натижасида 442 нафар (88,9 фоиз) “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди. “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари орқали ёшларнинг 685 дан ортиқ муаммолари ҳал этилди.
Беш ташаббус олимпиадаси доирасида шаҳримиз ёшлари республика босқичида 1 та 2-ўрин, вилоят босқичида 4 та 1-ўрин, 4 та 3-ўринни эгаллади.
Оила ва хотин-қизлар бўлими.
Давлатимиз Раҳбари томонидан оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик тамойилларини қарор топтириш, она ва бола соғлигини сақлаш, аёлларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли, дунёга кўрсатсак арзийдиган ислоҳотлар йўналтирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 402-сонли ва 322-сонли қарорларига кўра “Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида 1000 нафардан ортиғига тавсияномалар берилди.
Оилавий ажрим ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 тага камайишга эришилди.
210 та ажрим ёқасида оилалар яраштирилди.
Аёллар орасидаги жиноят ўтган йилларга нисбатан 65 фоизга камайишига эрилишган.
3 йил давомида, 12 684 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилиб, барчасига ёрдамлар кўрсатилди, яъни 5 803 нафарининг бандлиги таъминланди, 69 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлади, 6 744 нафарига моддий ёрдам берилди, 15 нафарнинг уйлари таъмирланди, 30 нафари уй-жой билан таъминланди, 38 нафарига ижара пуллари тўлаб берилди, 200 нафарига тиббий ёрдам ва 5 нафарги контракт тўловлари тўлаб берилди.




Дилфуза РЎЗИЕВА.