Ўзбекистон Республикаси Давлат тилининг 36 йиллиги ҳамда «Тилга эътибор — элга эътибор» ҳафталиги доирасида бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан «Ўзбеклигим — ўзлигим» мавзусида МИСИС Олмалиқ филиалида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирни шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев ҳамда вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза Хўжаева очиб беришди. Талабалар томонидан Ватанни, она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, ғазаллар, асарлардан парчалар саҳналаштирилди, мумтоз куйлар, рақслар, қўшиқлар ижро этилди.