Қурбон ҳайити арафасида халқимизнинг азалий қадрияти бўлмиш ҳашар анъанаси яна бир бор бўй кўрсатади.
Шаҳримизнинг «Ҳилол» ва «Бўстон» МФЙ яшовчи аҳоли “Қиблагоҳ” қабристонида кенг қамровли хайрия ҳашари ташкил этилди. Ҳашарда шаҳар имом-хатиби, икки маҳалла раислари, нуронийлари, 100 нафарга яқин маҳалла фаоллари, ёшлар, шунингдек ОКМК АЖга қарашли ИТИБ, МБФ, МТМЗ бўлимлари ҳодимлари ҳам жонбозлик билан иштирок этишди. Ҳашар давомида қабристон ҳудуди бегона ўтлардан тозаланди, дарахтлар парваришланди, йўлаклар ободонлаштирилди.
Хушвақт Эшбоев,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети талабаси.