1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан шаҳримиз болажонлари учун “Болажон” истироҳат боғида кўнгилочар байрам тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Тадбир давомида ёш ижодкорлар ижросидаги қувноқ куй-қўшиқлар ва жозибали рақслар йиғилганларга олам-олам қувонч ва табассум улашди. Ҳар бир боланинг бахтиёр кулгуси ортида жамиятимизнинг соғлом муҳити ва фаровон эртаси акс этган. Унутманг, бола учун катталарнинг эътибори ва ғамхўрлиги энг қадрли совғадир!
Хушвақт Эшбоев.