Жорий йил 20 сентябрь куни Тошкент вилояти Транспорт бошқармасида Олмалиқ шаҳридаги 3 та маршрут йўналишларига тендер бўлиб ўтди ҳамда 2 та йўловчи ташувчи корхоналар ғолиб деб топилди.
Натижада шаҳримиздаги «ШИ-1-сонли«Янги Бўстон-5/2 кичик ноҳияси», «ШИ-6-сонли «Қалмоққир- 5/3 ноҳияси» ҳамда «ШИ-3-сонли «Аммофос Максам АЖ — Жалойир маҳалласи» йўналишлари бўйича Хитойда ишлаб чиқарилган замоновий автобуслар қатнайдиган бўлди.
Ушбу автобуснинг биттаси 24 ўринли бўлиб, жами 45 дан 65 йўловчи сиғимига эга. Йўл ҳақи пластик картадан atto тизими орқали 2000 сўм. Автобус ҳар куни соат 5:00дан 22:00гача ҳаракатланади. Қатнов интервали 6 дақиқадан 10 дақиқагачани ташкил қилади.
Хуфёна иқтисодиётнинг олдини олишга қаратилган бу тизим Олмалиқ жамоат транспортида жорий қилинаётгани қувонарли.