OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

КОНЧИ-МЕТАЛЛУРГЛАР ШАРАФЛАНДИ

Мамлакатимизда ҳар йили май ойининг учинчи якшанбаси Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.
Мазкур сана Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ҳам катта тантаналар билан кутиб олинди. ОКМК спорт мажмуасида ташкил этилган байрам тадбири аввалида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг комбинат меҳнат жамоасига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг, ОКМК бошқаруви раиси, сенатор Абдулла Хурсанов барча комбинат ишчи-ходимларини самимий муборакбод этди.

Бир неча йиллардан буён комбинат таркибий бўлинмаларида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ илғор ишчи-ходимлар турли даражадаги “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони билан тақдирланишди. Шунингдек, 14 май куни «Металлург» маданият саройи ҳамда Ёшлар боғида байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Байрам тадбири “Нурафшон ТВ” телеканали орқали ҳам тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Ахборот хизмати

МАВЗУГА ОИД

VII ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛМАЛИҚ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 4-СЕССИЯСИ ЯКУНЛАРИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

admin

ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИ АГАР ГЎЗАЛ БЎЛСА…

admin

УРФОНГА БАХШИДА УМР

admin

«ТУМАН, ШАҲАР САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИ»ДАГИТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ҚАРОРИ

admin