Image default
Таълим

«БАРКАМОЛ АВЛОД» БОЛАЛАР МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ МЕҲНАТЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Бугунги кунда шаҳримиздаги «Баркамол авлод» болалар мактабида 7 йўналиш бўйича 40 га яқин тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Бундан ташқари 11та тармоқ «Маънавият ва санъат», «Жисмоний тарбия ва экология», «Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати», «Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов», «Туризм ва экология», «Техника ва конструкторлик ҳамда моделлаштириш», «Хорижий тиллар» каби йўналишларда ҳам ёшларга таълим бериб келинмоқда.

Куни кеча мактабнинг 2021-2022 ўқув йили якуни муносабати билан ҳисобот концерти бўлиб ўтди. 35 нафар олий ва ўрта махсус тўгарак раҳбарлари ҳамда 126 та гуруҳдаги 1283 нафар тўгарак аъзоларининг маҳорати ушбу ҳисобот концертида намойиш этилиб, меҳнатлари муносиб равишда эътироф этилди.
Шунингдек, вилоят ва республика танловларида ҳам муносиб ўрин эгаллаб, ҳам мактаб, ҳам шаҳар мавқеини юқорига кўтариб, ҳақиқий истеъдод соҳиби эканлигини намоён эта олаётган бир гуруҳ ёшлар ҳам шаҳар ҳокими ўринбосари Камола Умаралиева ҳамда «Баркамол авлод» болалар мактаби раҳбари Гулчеҳра Тоирова томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Дилфуза Рўзиева.

МАВЗУГА ОИД

ЖАРАНГЛАСИН ҚЎНҒИРОҚ, ИЛМ ЙЎЛИДА УЗОҚ

admin

ТИЛ МИЛЛАТ РУҲИ, МАДАНИЯТИМИЗ ХАЗИНАСИ

admin

ҚИЗ БОЛАНИНГ ТАРБИЯСИ — МИЛЛАТ ТАРБИЯСИ

admin

АЁЛ ЎҚИСА МИЛЛАТ ЎҚИЙДИ,УММАТ АЁЛ ЎҚИСА ЎҚИЙДИ!

admin