Image default
Жамият

ЯНГИ МАКТАБ ФОРМАСИ ҲАҚИДА

Вақт оқар сув. Унга ҳеч кимни ҳукмронлиги ўтмайди. У шунчалик югурикки, баъзан ундан вақтида фойдалана олмаслик минглаб эмас, миллионлаб муаммоларни юзага келтиради. Ўнлаб эмас, юзлаб саволларни пайдо қилади. Нима учун вақтга бу қадар урғу бераётганимизни эса биргина мактаб формалари бўйича ёзилган қуйидаги мақола орқали англаб олиш қийин эмас.
Маълумки, ҳукуматимизнинг 19 майдаги 271-сонли қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, ўқувчилар учун ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этишга қарор қилиниб, унга кўра жорий йилда республикамиздаги мавжуд барча умумтаълим мактабларининг 1-синфдан 11-синфига қадар ягона мактаб формасига ўтилиши маълум қилинди.

Таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этишнинг мақсад ва вазифалари низомга мувофиқ белгиланган бўлиб, унга асосан ўқувчиларнинг ўзаро тенглик, уларнинг саломатликларини муҳофаза қилиш, ўқувчилар ўртасида cоғлом рақобат муҳитини юзага келтиришдан иборатдир.
Қарорга кўра мактаб формаси учун тегишли талаб ва стандартлар белгиланган бўлиб, ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийишда кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги, қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 — 15 см пастда бўлиши, ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши лозим.

Шунингдек, қарорга кўра кам таъминланган оила фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади. Шаҳримизда ХТБ, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида мактабларда таҳсил олаётган кам таъминланган оила фарзандларининг 724 нафарининг рўйхати шакллантирилиб, уларга жамғармалар маблағлари ҳисобидан мактаб формаси тақдим этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Жорий йил 16 июнь куни шаҳримиздаги 12-умумтаълим мактаби ва 20-ИДУМда ўқувчилар формаси сотуви бўйича ташкил этилган ярмаркада ҳам эҳтиёжманд оила вакиллари учун жамғарма маблағлар ҳисобидан форма олишга кўмаклашилди. Ярмаркада ота-оналар ўз хоҳишларига кўра, фарзандлари учун мактаб формасини харид қилдилар. Нархлар 1-6 — синф ўқувчиларига — 250 000 сўм, 7-11- синф ўқувчиларига — 350 000 сўм этиб белгиланди.

2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилиши белгиланган.
Бир кунлик ярмарка давомида ота-оналардан кўплаб саволлар тушди, жумладан, “Фарзандим ҳижобда, бу форма тўғри келмайдику, нима қилишимиз керак?”, “Ўғлимга худди шу матодан ўзим тикиб берсам бўладими?”, “Олаётган формаларимиз матоси талабга жавоб бермаса қаерга мурожаат қилишимиз керак?”, «Ҳамма жойда нархлар бир хилми?”. Бу саволларга ҳозирча биз ҳам тегишли тартибда расмий жавоб топа олмадик.
Жавоб бериши керак бўлган инсонлардан биргина жавоб олдик: “Мактаб бошланишигача бу саволларга жавоб топармиз…”

Дилдора Абдураҳмонова.

МАВЗУГА ОИД

ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ МАЖБУРИЯТИ

admin

МУКОФОТЛАР КЎПАЙТИРИЛИБ БЕРИЛАДИГАН КУН

admin

МАҲАЛЛАЛАРДАИФТОРЛИКЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

admin

Мен донорман

admin