Image default
Жамият

47 МИЛЛИАРД СЎМ КАЕРЛАРГА САРФЛАНАДИ?

Юртимизда «инсон қадри учун» тамойили амалдалигини ҳар қадамда кузатаяпмиз. Лекин у инсонлар учун қанчалик фойдали, талабга жавоб берадими-йўқми, инсонлар бундан рози ё норизолигини ҳали вақт кўрсатади. Айтиш жоизки, ҳар бир ислоҳот замирида инсонлар учун шарт-шароит яратиш, уларни рози қилиш мақсади мужассам. Умуман бугун аҳолини тинглаётган раҳбар борки, уни қийнаган муаммога ечим изламоқда. Мана шундай муаммолардан энг кўп учраётгани ички йўлларнинг таъмирталаб аҳволга келиб қолганлигидир. Шунингдек, маҳаллалар инфратузилмасидаги долзарб муаммолар ечими борасида ҳам давлатимиз томонидан маблағ ажратилиши таҳсинга лойиқ.

Жорий йилнинг сентябрь ойида вилоят ишчи гуруҳи вакиллари томонидан шаҳримиз маҳаллаларида аҳолини қийнаётган энг долзарб муаммолар бўйича ўрганиш олиб борилиб, вилоят ва республика масъулларига таклифлар киритилган эди.
2022 йил 25 октябрда республикамизнинг барча туман-шаҳарларидаги маҳаллаларда аниқланган ана шу таклифлар асосида Президентимизнинг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан Тошкент вилояти шаҳар ва туман ҳокимликлари таклифлари асосида тайёрланган маҳаллаларда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, электр энергияси ва табиий газ таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектлари, маҳалла фуқаролари йиғинлари идоралари, ободонлаштириш ва тунги ёритиш ускуналарини ўрнатиш каби ишларни амалга ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, мазкур қарорга кўра, Олмалиқ шаҳридаги 43 та маҳаллага 47 млрд. сўм маблағ ажратилиб, унда 20 та ички йўлни асфальтлаш, пиёдалар йўлаги барпо этиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ёритиш чироқлари ўрнатиш, спорт майдони қуриш ҳамда 12 та маҳалла идораси қуриш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.
Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан фаол жамоатчилик назоратини олиб бориш, маблағларнинг тўғри сарфланиши бўйича шаҳар сектор раҳбарлари, масъуллар бошчилигида маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар ўтказилди.
Олмалиқ шаҳрида 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қуйидаги маҳаллаларда ички йўллар жорий таъмирланади:

Маҳалла номиКўча номиКм
1А.Навоий МФЙ-«Мустақиллик» кўчаси, 3а-уй олди — А.Темур кўчаси 22-уй ён тарафи — «Юксалиш» кўчалари0,2 км
2«Саховат» МФЙ— Ш.Рашидов кўчаси, 9, 11 ва 13-уйлар — 19-уй ички йўлаги олди йўлагининг 1,2 км ички йўллари1,2 км
3М.Беҳбудий МФЙШ.Рашидов кўчасидаги 16-, 18-, 20-, 20а-уйлар йўлагини таъмирлаш  ва болалар майдончаси ўрнатиш0,4 км
4Ҳ.Олимжон МФЙ«Ўзбекистон» ва «Табассум» кўчалари кесишмасидаги ички йўллар0,3 км
5«Кимёгар» МФЙ— «Металлург» кўчаси 0,7 км, — «Эҳтиром» кўчаси 0,5 км ички йўлларни1,2 км
6«Ойдин» МФЙ«Барҳаёт» кўчасидаги пиёдалар йўлакчаси ва 1 км узунликдаги йўлни таъмирлаш ва тунги ёритиш чироғи ўрнатиш1,0 км
7«Металлург» МФЙ— «Ойдин ҳаёт» кўчаси, 6-уй олди — «Обод турмуш» кўчаси — «Обод турмуш» кўчаси, 38-уй олди — «Металлург» МФЙдаги собиқ ФВВ Олмалиқ шаҳар бўлими биноси ёнидаги 0,05 км йўлни таъмирлаш ҳамда маҳаллада 0,6 км қисмига суғориш тизимини қуриш0,05 км 0,05 км 0,05 км 0,2
8Чўлпон МФЙ«Обод турмуш», «Ойдин ҳаёт» кўчасидаги йўлни таъмирлаш0,4 км
9Увайсий МФЙ«Обод турмуш», «Ойдин ҳаёт»  кўчаларидаги йўлларни таъмирлаш 0,3 км
10«Гултепа» МФЙ-«Қалмоққир» кўчаси — «Мажнунтол» кўчаси — «Андижон» кўчаси — «Гултепа» кўчасидаги ички йўлларни таъмирлаш0,5 км 0,2 км 0,5 км 0,1 км
11“Тошкент» МФЙ асосий йўлини— «Металлург» 1 — «Металлург» 2 кўчаларини таъмирлаш — 30 та тунги ёритиш чироқлари  ўрнатиш3 км
12«Боғаро» МФЙ— Ҳ.Олимжон кўчаси 22-уй орқа томонидан Ҳ.Олимжон 24-уй томонга борадиган ва А.Қаҳҳор кўчаси 17,21 ва 23-уйлар олд томонидаги ички йўлни таъмирлаш1,5 км
13«Тинчлик» МФЙ— «Қушбеги», «Баҳор» тор, Алпомиш тор, Зулфия Қўшбой қизи кўчаларидаги йўлни таъмирлаш1 км
14«Олмалиқовул» МФЙ«Садоқат» ва Фурқат кўчаларидаги  йўлни жорий таъмирлаш5 км
15«Олтин» МФЙПушкин, «ОКМК 50 йиллиги», Поклонский, Тожмаҳал, пр.Тожмаҳал, «Иқтидор», «Чаманзор», «Қоратош», «Фахрийлар», «Кўклам», «Ҳамкорлик», «Теракзор», «Орият», «Олмазор», «Мискон», «Чинор», «Осиё», «Боғбон» кўчаларини йўлини таъмирлаш;4,7 км
16Муқимий МФЙМуқимий ҳудудидаги ички йўлни таъмирлаш;1,2 км
17Фурқат МФЙФурқат ҳудудидаги умумий фойдаланишда бўлган йўлни таъмирлаш;0,4 км
18«Кўрпасой» МФЙ«Кўрпасой» кўчасидаги 18 дона, «Шош Илоқ» кўчасида 18 дона, Фарҳод кўчасида 10 дона ҳамда Увайсий кўчасида 10 дона жами 56 дона электр симёғочларни янгидан ўрнатиш; 
19«Янги ҳаёт» МФЙ«Янги ҳаёт» ҳудудида пиёдалар йўлаги қуриш ишлари амалга оширилади1,2 км
20Муқимий МФЙ ОКМК АЖга қарашли темир йўлдан кесиб ўтиш учун йўл қуриш; 0,5 км

Ички йўлларни таъмирлаш билан бир қаторда Муса Жалил маҳалласи ёшларини вақтларини мазмунли ўтказишлари учун спорт иншооти қуриш, Темур Малик МФЙда 500 метр электр ҳаво тармоқларини таъминлаш, Сўфи Оллоёр маҳалласига 250 ква трансформатор ўрнатиш, “Теракли” маҳалласи 35/6 “Теракли” номли 6кВли фидери ҳаво тармоғини таъмирлаш, Темур Малик, Ҳамза, Ибн Сино, Мусо Жалил, “Рамазон”, “Тинчлик”, “Наврўз”, “Олмалиқовул”, “Олтин”, Муқимий, Ш.Рашидов, Ғ.Ғулом маҳаллари учун маҳалла гузари қуриш, И.Каримов маҳалласида авто тураргоҳ қуриш, Бобур, Ш.Рашидов ва “Камалак” МФЙларида эса суғориш ва ирригация тизимларини барпо этиш режалаштирилган.

Шунингдек, қуйидаги маҳаллаларда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими обектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган:

Маҳалла номиҚилинадиган ишлар
1Юлдуз МФЙҳудудида ичимлик (2,9 км) реконструкция қилиш ва оқова (1,2 км) қувурларини қуриш  
2Мустақиллик МФЙҳудуддаги ичимлик сув қувурларини реконструкция қилиш
3Қалмоқир МФЙҳудуддаги ичимлик сув қувурларини реконструкция қилиш
4Мирзо Улуғбек МФЙҳудуддаги ичимлик сув қувурларини реконструкция қилиш
5Коинот МФЙҳудуддаги ичимлик сув қувурларини реконструкция қилиш
6Кимёгар МФЙҳудуддаги ичимлик сув қувурларини реконструкция қилиш
7Металлург МФЙҳудуддаги ичимлик сув қувурларини реконструкция қилиш
8Металлург МФЙҳудуддаги оқова сув қувурларини қуриш
9Темур Малик МФЙҳудуддаги ичимлик сув қувурларини реконструкция қилиш
10Чўлпон МФЙҳудуддаги ичимлик сув қувурларини реконструкция қилиш
11Шош илоқ МФЙҳудуддаги ичимлик сув қувурларини реконструкция қилиш
12Намуна МФЙҳудуддаги ичимлик сув қувурларини реконструкция қилиш
13Тошкент МФЙҳудуддаги ичимлик сув қувурларини реконструкция қилиш
14Ибн-Сино МФЙҳудуддаги ичимлик сув қувурларини реконструкция қилиш
15А.Қаххор МФЙҳудуддаги ичимлик сув қувурларини реконструкция қилиш
16А.Авлоний МФЙҳудуддаги ичимлик сув қувурларини реконструкция қилиш
17Мусо Жалил МФЙҳудуддаги ичимлик сув қувурларини реконструкция қилиш
18Навруз МФЙҳудуддаги оқова сув қувурларини қуриш
19А.Яссавий МФЙҳудуддаги оқова сув қувурларини қуриш

Умуман олганда, шаҳримизда амалга оширилажак бу ишлар якунида аҳолининг бир қатор муаммолари ўз ечимини топишига ишонамиз.

МАВЗУГА ОИД

НУРОНИЙЛАРНИ ЙЎҚЛАБ

admin

ТДТУ ОЛМАЛИҚ ФИЛИАЛИ — УРФУ: ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК РИВОЖИ

admin

ҲАР БИР МУРОЖААТДА ИНСОН ТАҚДИРИ МУЖАССАМ

admin

Хизматлар соҳаси ривожи бандликни таъминлаш омили

admin