Image default
Таълим

ўқИТУВЧИЛИК – ўРГАТИШ ДЕМАК, ўРГАТИШ УЧУН ўРГАНМОқ КЕРАК

Дарҳақиқат, ўқитувчининг ҳаёт фаолияти изланиш, ўқиш ва ўргатиш билан боғлиқ.
Жорий йил 9 октябрь куни шаҳар касб-ҳунар мактабида “Ўрта ва майда майдаловчи конусли майдалагичларнинг тузилиши ва ишлаш принципи” мавзусида семинар ўтказилди. Тадбирда 36 йиллик меҳнат стажига эга, бош ўқитувчи тоифали устоз З.Сотиболдиева мавзу бўйича махсус фанларда илғор педагогик технологиялардан, шунингдек, рақамли технологиядан фойдаланиб, самарали дарс ўтиш бўйича ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарига ўз тажрибасини тақдимот қилди.
Тадбирда Тошкент Давлат техника университети Олмалиқ филиали доценти М.Муталова, касб-ҳунар мактаби директори Б.Дўсимбетов, ЎИБДЎ М.Турсунқулова ҳам иштирок этиб, тадбир ҳақида илиқ таассуротларини билдирди.

  • Касб-ҳунар мактаби раҳбарияти ва жамоасининг саъй-ҳаракатлари билан ушбу таълим муассасаси 2023 йил “Опен бюджет”да муваффақиятли иштирок этиб, 10 та электрон доска ва компьютер стол-стул жиҳозларини ютиб олди. Ўқув хоналари замон талаби асосида жиҳозланган. Бу ғалаба ҳам ўқитувчи ва ўқувчиларга янада шижоат билан ишлаш учун илҳом бахш этмоқда. Илоҳим, ғалабалар ғалабаларга уланиб, касб-ҳунар мактаби замон талабига мос мутахассисларни чиқараверсин. Устозларнинг шарафли меҳнати қадрланаверсин, — дейди устоз М.Муталова.

Шахноза Раҳмонова,
Касб-ҳунар мактаби методисти.

МАВЗУГА ОИД

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ОЙЛИГИНИ ЭМАС, САВИЯСИНИ ОШИРИШ КЕРАК

admin

ТАФАККУР ХАЗИНАСИ

admin

БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН НАВОИЙ

admin

SHAHARLARARO OLIMPIADA

admin