Image default
Таълим

УСТОЗ – ТАЪЛИМ БУНЁДКОРИ

шаҳримиздаги 20-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида 7 ноябрь куни шаҳардаги барча мактабларнинг «Бошланғич таълим», «Она тили ва адабиёт»,  «Табий фанлар»,  «Аниқ фанлар» метод бирлашма раҳбарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Етакчи тренер ва соҳа мутахассислари иштирокида ташкил этилган мазкур семинарда мактабгача ва мактаб таълими тизимида олиб борилаётган кенг ислоҳотлар мазмун-моҳияти, янги ўқув йили учун ишлаб чиқилган ўқув режа ҳамда тажриба-синов мактабларида танлов фанларининг самарали жорий этилишига доир муҳим масалалар муҳокама этилди.
Шунингдек, мактаб дарсликларидаги ўзгаришлар, ўқувчиларни замонавий технологиялар ёрдамида ўқитиш, таълим сифатини янада оширишнинг устувор йўналишларига доир таҳлилий маълумотлар иштирокчилар ўртасида қизғин муҳокама қилинди.

МАВЗУГА ОИД

ҲАРБИЙ ҲАЁТ САБОҚЛАРИ

admin

МИСиС МТТУ Олмалиқ филиали: ТАРРАҚИЁТ ТАСОДИФ ЭМАС, БАЛКИ ЗАРУРИЯТДИР

admin

«БАРКАМОЛ АВЛОД» БОЛАЛАР МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ МЕҲНАТЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

admin

ОЛМАЛИҚ — БРИТАНИЯ РЕЙСИ: БИЛЕТ НАРХИ ИЛМ

admin