Image default
Таълим

КАСБЛАР ОЛАМИГА САЁҲАТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2023 йил 28 август куни кеyгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 16-сонли умумтаълим мактабида «Касблар оламига саёҳат» номли вилоят миқёсидаги амалий семинар ташкил этилди.
Ушбу амалий семинарда шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов ҳамда вилоятдаги барча ММТБ мудирлари, мактаб директорлари иштирок этиб, 70 та касб йўналиши бўйича ўқувчилар томонидан яратилган тақдимотлар билан яқиндан танишиб чиқишди.
Шунингдек, ушбу семинарда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мутахассиси, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутахассиси, туман (шаҳар)лардаги касб-ҳунарга йўналтирилган умумтаълим мактаб директорлари, психологлар иштирок этмоқда.

МАВЗУГА ОИД

Фарзандингизга айтиш мумкин бўлмаган 10та ибора

admin

«ЎҚИТУВЧИЛИК — МЕН УЧУН ШАРАФ»

admin

“ҚАНЧА ЎҚИГАНИМ САРИ ШУНЧА БИЛМАСЛИГИМНИ БИЛЯПМАН”

admin

LOTIN YOZUVIGA ASOSLANGAN O‘ZBEK ALIFBOSINI O‘RGANAMIZ BURCHAGI

admin