Image default
Жамият

МУРОЖААТЛАР МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЎРГАНИЛМОҚДА

Фармонга мувофиқ, “Еттилик” таркиби маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторидан иборат бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳримиздаги Халқ қабулхонаси томонидан “Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда ўрганиб, ижобий ечимлар топиш чоралари кўрилмоқда.

Қабулхонамиз томонидан шаҳримиздаги ҳар бир маҳаллада корхона ва ташкилот раҳбарларини жалб қилган ҳолда ҳар ҳафта сайёр қабуллар ташкил этиш режаси тузилиб, қабулларнинг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисидаги маълумотлар маҳалла раисларига етказилди. Шунингдек, миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни тарғиб қилиш, соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш, маҳаллага бириктирилган давлат органлари вакилларининг аҳоли муаммоларини ҳал этишга сафарбар этиш ва муаммоларга ечим топишини таъминлаш ҳамда маҳалла ҳудудида қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, таълим, тиббий хизмат, спорт, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши назоратга олинган.
Бундан ташқари, маҳаллаларда ўтказилаётган ўрганишлар давомида аниқланган, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчилари бандлигига кўмаклашиш, жумладан, “Ёшлар бандлиги дастури”ни маҳаллада амалга ошириш ва давлат кўмагига муҳтож “оғир” тоифадаги ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашилмоқда.
Шуни таъкидлаб ўтмоқчимизки, ҳар бир фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳримиздаги Халқ қабулхонасига тўғридан-тўғри ёки доимий ишловчи 70-614-10-00 рақамли ишонч телефони орқали мурожаат қилиши мумкин ва ушбу мурожаат Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари тўғрисида”ги қонуни талаблари асосида ҳал этилиши кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сонли Фармони билан “маҳалла еттилиги” аъзоларининг вазифалари белгилаб берилди. Мисол учун шаҳримиз фуқароси “Мен 2-гуруҳ ногирониман, шароитим оғир, маблағим йўқ, уй-жойим таъмир талаб, аммо таъмирлашга маблағим йўқ. Бу масала бўйича Сўфи Оллоёр маҳалласига мурожаат қилдим, аммо натижа йўқ. Сиздан илтимос, шароитимни инобатга олган ҳолда уй-жойимни таъмирлашда амалий ёрдам берсангиз” дея мурожаат қилди. Ушбу мурожаат юзасидан, жорий йил 22 февралда Халқ қабулхонаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ, яъни, Халқ қабулхонаси ходимлари, Сўфи Оллоёр МФЙ раиси, 2-сектор котиби, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари ва ҳоким ёрдамчиси иштирокида фуқаронинг оилавий шароити ўрганилди ва ҳақиқатда таъмирлашга муҳтож бўлганлиги, ўзи ногиронлиги ва 2 нафар вояга етмаган укалари бўлганлиги сабабли, белгиланган тартибда уй-жойини таъмирлаш учун маблағ ажратилиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.

Гулнора Балтаева,
шаҳар Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

ОЛМАЛИҚДА «ЯНГИ ОЙ» ПАЙДО БЎЛДИ(МИ?)

admin

МУРОЖААТДАН МУДДАОГАЧА

admin

Хизматлар соҳаси ривожи бандликни таъминлаш омили

admin

ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС!

admin