OLMALIQ HAYOTI
Image default
Саломатлик

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Безгак — ўткир юқумли касаллик бўлиб, анопҳелес чивини орқали юқиши, қалтираш, тана ҳароратининг кўтарилиши, талоқ  ва жигар катталашиши ҳамда камқонлик билан характерланади.

Вирус инсон қонида яшаб, кўпаяди ва қизил қон таначаларида жойлашиб, уларни парчалайди ҳамда қон ишлаб чиқариш, асаб, юрак қон-томир  ва организмнинг бошқа тизимларини ишдан чиқаради. Баъзан касаллик шунчалик оғир кечадики, агар даволаш ўз вақтида бошланмаса бемор бир неча кундан сўнг асосан тропик безгакдан  вафот этади. Ҳарорат кўтарилганда ёки безгакнинг бошқа белгилари намоён бўлганда, албатта тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак. Агар фуқаро охирги 3 йил давомида Марказий ва жанубий–шарқий Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари ҳамда Тожикистон Республикасига бориб келган бўлса, безгак касаллиги билан зарарланиш хавфи юқорилигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар қандай дармонсизлик кузатилса, тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган ҳолда бармоқдан қон топшириши лозим.
Касалликнинг клиник белгилари тўсатдан бошланади. Беморни иситма тутиб қалтирайди, ҳарорат (41-41.5 C) кўтарилади, қизариш, нафас олишга қийинлашиш,  ҳаллослаш, қаттиқ бош оғриғи кузатилади. Иситма бир неча соат тутади. Сўнгра ҳарорати тез пасайиб, баъзан  бир маромга тушади. Шу пайт бемор қаттиқ  терлайди, эртасига ўзини соғлом ҳис этади, кейин яна иситма тутади. Уч кунлик безгакда -икки кунда бир марта,  тўрт кунлик безгакда – ҳар уч кунда бир марта, тропик безгак касаллигида —  кўпинча кун сайин иситма тутиб туради. Безгакка даволанмай қолиб, касаллик узоқ давом этганда беморда қувватсизлик пайдо бўлади, меҳнат қобилиятини сусайтиради, болалар ўсиш ва ривожланишдан орқада қолади. Бемор ўз вақтида даволанмаса ёки тўлиқ даволаниш курсларини олмаса бошқа касалликлар ҳам қўшилиши мумкин. Бемор барвақт даволанса, соғлигига путур етмайди, ундан атрофдаги кишиларга касаллик юқиш эҳтимоли йўқолади.

Шаҳар САНЭПИД бўлими.

МАВЗУГА ОИД

ШИФОКОРЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛАР

admin

ТАДБИРКОРДАН ЭКСПОРТЁРГАЧА

admin

ЮРАК КОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИ СТЕНОКАРДИЯ

admin

ОҒИЗ БЎШЛИҒИДА УЧРАЙДИГАН САРАТОНЛАР

admin