OLMALIQ HAYOTI
Image default
Саломатлик

«ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ”

Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги озиқ-овқат занжирининг барча босқичларида, йиғиб олиш ва ишлаб чиқаришдан тортиб, қайта ишлаш, сақлаш, тарқатиш ва истеъмол қилишгача бўлган барча босқичларида муҳим аҳамиятга эга.

Маълумотларга кўра, ҳар йили дунёда хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида 600 миллионга яқин инсонлар жабрланиб, 420 000 нафар вафот этади ва ачинарлиси, улардан 125 000 нафари 5 ёшгача бўлган болалар хисобланади.
Бутунжахон озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги куни озиқ-овқат билан боғлиқ касалликлар пайдо бўлиш хавфларини камайтириш, соғлиқни сақлаш, иқтисодий фаровонлик, қишлоқ хўжалигини барқарорлигини таъминлаш, маҳсулотларининг экспортини ривожлантириш масаларига эътибор қаратилади. Сифатсиз озиқ-овқат 200 га яқин касаллик, жумладан саратон касалликларига сабаб бўлиши мумкин.

Олмалиқ шаҳар Санэпид бўлими томонидан шаҳримиз фуқароларини қуйидаги тавсияларга эътибор беришларини сўраб қоламиз.

  • Кундалик таомномада кўп ишлатиладиган маҳсулотлардан бири ош тузидир, унинг таркибидаги йод элементи инсон организмига керакли миқдорда кириб туриши ўта муҳимдир. У қалқонсимон без гормони бўлган тироксин ишлаб чиқаришда иштирок этади. Ушбу гормон метаболизим, иммунитет, ақлий ва жисмоний ривожланиш, кўплаб ички органлар ва юрак-қон томир тизимининг ишига таъсир қилади. Тироксин хужайралар ўсиши ва бўлинишида ҳам иштирок этади, психологик ва ҳиссий саломатлик, асаб тизимининг ҳолатига боғлиқ. Йод элементи ҳар бир инсон организмига етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари орқали кирмаганда етишмовчилик, яъни эндемик бўқоқ касаллиги келиб чиқади.
    Ўзингизни ва оила аъзоларингизни бўқоқ касаллигидан асраш учун фақатгина йодланган ош тузи харид қилишингизни ҳамда овқат пишишидан 10 дақиқа олдин йодланган туз солиб истеъмол қилишингизни сўраймиз. Дўкон ва бошқа савдо шахобчаларидан ош тузи харид қилаётганда истеъмолчи сифатида маҳсулотга берилган сифат сертификати нусхаси билан танишиб, унинг этикеткаси, йодланганлиги, ишлаб чиқариш санаси ва сақлаш муддати, шароитига эътибор беришингиз лозим. Йодланган ош тузини оз миқдорда тез-тез олиб туриш ва қоронғи жойда оғзи берк идишларда сақлаб истеъмол қилиш керак. Йодланган тузни меъёрдан кўп истеъмол қилиш зарарлидир. Организм учун бир кеча-кундузлик меъёр -5-20 гр, ош тузи таркибида йод элемент 25-55 мг/кг бўлиши керак.
    Санэпид бўлими томонидан ўтказилаётган текширишлар давомида ош тузи намуналари лаборатор таҳлил учун олинади. Талабга жавоб бермаган ош тузларини таъминотчи корхонага қайтаришга ёки ишлаб чиқарувчига қайта йодлаш учун юборишга тавсия хатлар чиқарилади, белгиланган тартибда истеъмолдан олиш ишлари ўтказилади.
    Соғлиқни сақлаш мутахассислари меъёр талабларига риоя қилиниб тайёрланган ош тузидан истеъмол қилишни тавсия этади. Ўзингизни ва оила аъзоларингизни соғлигига беэътибор бўлманг!

Феруза Ўрозбоева,
шаҳар Санэпид бўлими врач ёрдамчиси.

МАВЗУГА ОИД

ҚРИМ-КОНГО КАСАЛЛИГИ НИМАДАН ЮҚИШИНИ БИЛАСИЗМИ?

admin

ТАРВУЗДАН ШИФО ТОПАСИЗМИ ЁКИ ШИФОХОНАГА ТУШАСИЗМИ?

admin

ЖИГАР ЦИРРОЗИ НИМАДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИ?

admin

КУЙДИРГИ ХАВФЛИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИК

admin