11 ноябр — Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни муносабати билан Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олмалиқ шаҳар бўлинмаси Кенгаши томонидан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда «Касаба уюшмаси фаолияти — менинг наздимда» мавзусида танлов ҳам ташкил этилди. Танлов шартига кўра касаба уюшмалари раислари қўл меҳнати орқали деворий газета тайёрладилар. Танлов якунида 1, 2, 3-ўринларга касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.
Таълим соҳасида ишлаётган ҳамширалар ҳам Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан қутланиб, рағбатлантирилди.







