
Маназаров Жамолиддин Нуриддинович – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди.
Ж. Маназаров 1981 йил Олмалиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2002 йилда Тошкент автомобиль ва йўллар институтини тамомлаган. Мутахассислиги — Транспорт воситаларидан фойдаланиш муҳандиси.
Ҳарбий унвони — подполковник.
У меҳнат фаолияти давомида Олмалиқ шаҳридаги ички ишлар соҳасидаги масъул лавозимларда меҳнат қилган. Тайинловга қадар, Бўка тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.