Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Л. Ходжиназаров 1989 йил Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Миллати ўзбек. 2014 йил Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида соғлиқни сақлаш тизимида бир қатор масъул лавозимларда ишлаб келган. Мазкур тайинловга қадар Оққўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.