МИРСОАТОВ ДИЛШОД КОМИЛ ЎҒЛИ
Олмалиқ шаҳар ҳокимининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришга масъул бўлган маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Д.Мирсоатов 1992 йил 5 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2015 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Тайинловга қадар «WООХ» МЧЖда бош дастурчи инженер вазифасида фаолият юритаётган.