OLMALIQ HAYOTI
Image default
Таълим

“БИЗ БИР БЎЛСАК — ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК — ВАТАНМИЗ”

17 январь куни шаҳримизнинг 3 — умумтаълим мактабида “Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз” ғояси асосида “”Ватанпарварлик ойлиги” доирасида семинар треннинг ташкил этилди. Унда шаҳримизнинг барча мактаб директорлари ва маънавиятчилари иштирок этиб, синфлардаги очиқ тарбиявий соатлар ва тўгарак машғулотларини кузатишди.  Мактаб директори Нодирбек Тошбоев ва ўқитувчилар томонидан 11 та очиқ  дарс, 3 та  тўгарак  машғулотлари ва Президентнинг 5 муҳим  ташаббуси доирасида «Қувноқ стартлар», халқ ўйинлари  ўтказилди. Шунингдек, ҳарбий  қисм  хизматчилари томонидан ўқувчи ёшларни  ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий машқлар ва суҳбатлар олиб борилди. 
 — Бошланғич синф ўқувчиларининг зукколигини кўриб хурсанд бўлдим. Уларнинг ватанга бўлган муҳаббати, ғурури кўзларидан сезилиб турибди. Ўйлайманки, бу мурғак қалб эгалари келажакда ўз касби орқали ватанимиз ривожига ҳисса қўшади. Бундай очиқ дарслар шаҳримизнинг барча мактабларида ўтказилмоқда, — дейди 20-мактабдан келган маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Дилором Дадажонова.
 

Мухлиса РАХМАТУЛЛАЕВА.

МАВЗУГА ОИД

ИЛМ — ЭНГ БУЮК ШАРАФ!

admin

БЕПУЛ ТАЪЛИМДАГИ ПУЛЛИК ТАЛАБЛАР

admin

«БОЛА БОШИДАН…»

admin

ТАЪЛИМ: 2022-2023 ЎҚУВ ЙИЛИ САМАРАЛИ БЎЛДИМИ?

admin