OLMALIQ HAYOTI
Image default
Таълим

БУЮК СИЙМО ЁДИ

Февраль ойи келиши билан гўёки Навоий ва Бобур қулоғимиз остида ғазал айтаётгандек туюлаверади. Давлат идоралари-ю, таълим муассасаларида ҳам Навоийхонлик ва Бобурхонлик кечалари ўтказилиб, икки сиймонинг ижоди муҳаббат ила ёдга олинади.

Туркий тил асосчиси, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан шаҳримизнинг Ўлкашунослик музейи 16-умумтаълим мактаби билан биргаликда “Буюк сиймо” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкиллаштирилди. Тадбир бошида мактаб ўқувчилари томонидан Навоий ҳақида ўзбек ва рус тилларида маълумотлар берилиб, рубоий ва ғазаллар ижро этилди. Ундан сўнг, музей маъмурияти томонидан тайёрланган Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақидаги видеоролик тақдим этилди.
-Алишер Навоий нафақат турк тилида, балки форс тилида ҳам ижод қилган. Шунинг учун унга зуллисонайн (2 тилда ижод қилувчи) шоир деб ном берилган. Навоий нафақат ижодкор, балки буюк сиёсатчи ҳам бўлган. Ҳусайн Бойқаро билан биргаликда халқни бошқарган. Ҳамиша халқ манфаатларини кўзлаб иш тутган. Ўқувчиларимиз Навоийни танигани сари ўзини, ўзлигни таниб боради, — дейди ўзбек тили фани ўқитувчиси Холқиз Бойбўтаева.

М.РАХМАТУЛЛАЕВА.

МАВЗУГА ОИД

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ОЙЛИГИНИ ЭМАС, САВИЯСИНИ ОШИРИШ КЕРАК

admin

«ИПАК ЙЎЛИ ИННОВАЦИЯЛАР» УНИВЕРСИТЕТИ 2023-2024 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin

2022-2023 ЎҚУВ ЙИЛИНИ ТАМОМЛАГАН 11-СИНФ БИТИРУВЧИЛАРИ ҲОЗИР ҚАЕРДА?

admin

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ МИЛЛИАРДЛАР ҚУТҚАРАДИМИ?

admin