Жорий йилнинг 24 феврал куни шаҳримизнинг «Бўстон» маҳалласидан «Ҳилол» масжидигача бўлган 1 км 600 метр масофадаги қисмига яхши ниятлар билан бошланган хайрли иш — саломатлик йўлагини қуриш ишлари якунига етказилди.
10 кун давом этган ушбу жараёнда саховатпеша тадбиркорлар Нажмиддин Умаров, Наби Нодиров, «Бўстон» МФЙ раиси Қодиржон Дўстматов, «Ҳилол» МФЙ фаоллари Фарруҳ Ниёзов, Абдурауф Эргашев, Турғунали Тожибоев, Музаффар Рўзиев, шунингдек, ҳашарда ҳомийлик кўрсатган ва ҳашарчиларнинг чой-нонидан хабардор бўлиб турган, меҳнати билан ёрдам берган, қисқа айтганда, қайсидир йўл билан шу ҳашарга ҳиссаси теккан барчага миннатдорчилик билдирамиз.
Шу йўлдан ким мамнуният билан ўтса, дуо қилса ажру-савоби шу ҳашарга иштирок этганларники. Маҳалла мазкур иш билан ҳамжиҳатликда гап катталигини, бирлашса кўп ишларни амалга оширса бўлишини исботлади.